Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2505/129503 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья MAKSUDOV ALISHER MAKSUD-O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 411db0b4-e947-4075-9e3b-f5a09cd1c31b Claim ID PDF Hash 5099322ae1ca1812... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 26-моддаси ИПК 26 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
суд иш юритишни тугатишда ИПК 110-моддаси суд иш юритишни тугатишда ИПК 110 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 184-моддаси ИПКнинг 184 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
амда 281-моддаси амда 281 law
Текст решения 7 257 символов
4-1001-2505/129503-сонли иш Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья- А.М.Максудов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья- О.М.Гулямова ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2026 йил февраль ойининг 24 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати: раислик қилувчи – судья Б.Б.Абдурахимов, ҳайъат аъзолари – судьялар А.А.Нарзуллаев ва О.М.Гулямовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Б.Мадартов котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, “----------” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 декабрдаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримининг қонунийлиги ва асослилигини Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “----------” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) “----------” акциядорлик тижорат банки (жавобгар)га нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига асоссиз ҳисобланган 278 112 832,77 сўм фоиз, 224 403 245,44 сўм пеня жами 502 516 078,21 сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиб олиб ташлаш мажбуриятини юклатишни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 декабрдаги ажрими билан даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Мазкур ажримни қабул қилишда ёзувдаги хатоликка йўл қўйилиб, унинг санасини 2025 йил 18 декабрь ўрнига 2025 йил 13 август деб кўрсатилганлиги сабабли, суднинг 2025 йил 26 декабрдаги ажрими билан ажримнинг санаси тўғриланган. Мазкур ажрим устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримнинг санаси 2025 йил 13 август дейилганлиги, ёзувдаги хатони тузатиш ҳақида ажрим чиқарилмаганлиги, даъвогар жавобгарга мажбурият юклаш ҳақида талаб билдирганлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 25 ва 26-моддаларига кўра талаб иқтисодий судга тааллуқлиги, банк томонидан кредит шартномасининг 8.3-банди талаблари бузилганлиги, ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал қилиниши, суд томонидан даъво аризаси бўйича давлат божини қайтариш масаласи муҳокама қилинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ажримни бекор қилиш ва ишни мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Бугунги суд мажлисида тарафлар ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида суднинг 2026 йил 9 февралдаги кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримининг кўчирма нусхаси тарафларнинг юридик манзилларига “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлиги ҳамда гибрид почта тизимига 2026 йил 9 февраль ҳамда 12 февралда ажрим етказилганлиги ҳақида киритилган маълумотлар мавжуд. Шу билан бирга, даъвогар судлов ҳайъатига қабулхона орқали 2026 йил 24 февралдаги илтимоснома киритиб, унда иш бўйича адвокат хизматидан фойдаланиш мақсадида шартнома тузиш ва қўшимча ҳужжат тақдим этиш учун ишни кўришни 10 кун муддатга қолдиришни сўраган. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, суд иш юритишни тугатишда ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосланган. ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, агар, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 22-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ, иш юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 110моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни 2 тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 184-моддасида муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига оид қоидалар белгиланган. Демак, икки юридик шахс ўртасида юзага келган ва предмети тегишли мажбурият юклатишдан иборат бўлган низо иқтисодий судга тааллуқли бўлиб, мазкур низо иқтисодий судида мазмунан кўрилиши лозим. Бироқ, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогарнинг 2026 йил 24 февралдаги илтимосномасини муҳокама қилиб, суд муҳокамасини кейинга қолдириш учун асослар мавжуд эмаслиги, шунингдек қарор қабул қилиш учун иш ҳужжатларидаги далиллар етарли эканлигидан келиб чиқиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридаги асосларга кўра судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 декабрдаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни лозим топади. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-банди ҳамда 281-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “---------масъулияти чекланган жамиятининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 декабрдаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин. 3 Иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва унинг устидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи Б.Б.Абдурахимов ҳайъат аъзолари А.А.Нарзуллаев О.М.Гулямова 4