← Назад
Решение #2808392 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 225 символов
4-1001-2630/10523-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Жураева раислигида,
судья ёрдамчиси К.Ўраевнинг котиблигида, даъвогар “**********” МЧЖнинг
жавобгар “**********” ХК ҳисобидан 133 973 000 сўм асосий қарз ва
6 832 632 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилаётган
иқтисодий ишни тарафлар иштироксиз, ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“**********” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда “**********” ХК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 133 973 000 сўм асосий қарз ва 6 832 632сўм пеня ундиришни
сўраган.
Бугунги суд мажлсида даъвогар вакили иштирок этмади. Суд
девонхонаси орқали келиб тушган аризада даъвогар ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни ҳамда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик
манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар ўз манзилида фаолият
юритмаётганлиги боис почта алоқа хизмати томонидан қайтарилган.
Шунингдек, Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги
телефон қўнғироғи орқали хабар берилган бўлиб, бу ҳақдаги маълумотнома
иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда — ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи
қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш
мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида
17.01.2025 йилда 20-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган товарни
(пленка напечатанная ламин.нарезанная) жавобгарга етказиб бериш, жавобгар
эса етказиб берилган товарни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
17.01.2025 йилдаги 30-сонли, 22.012025 йилдаги 32-сонли, 27.01.2025 йилдаги
39-сонли, 29.04.2025 йилдаги 276-сонли , 20.06.2025 йилдаги 0440-сонли,
13.10.2025 йилдаги 799-сонли, 15.10.2025 йилдаги 811-сонли, 21.10.2025
йилдаги 823-сонли ҳисоб-фактураларга асосан жами 454 873 000 сўмлик
товарлар жавобгарга етказиб берилган ҳамда товарлар жавобгар томонидан
қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар томонидан олинган мажбурият лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида 133 973 000 сўм миқдоридаги қарздорликка
йўл қўйилган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд далиллар, шартнома
нусхаси, жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар,
маълумотнома билан судда ўз тасдиғини топди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 133 973 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига
биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача
тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик
қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш
билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.9-бандига асосан даъвогар
жавобгардан 6 832 632 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ундирилиши сўралган пеня суммаси ҳисоб-китоблар билан
асослантирилган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг
жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу боис суд, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб,
талаб қилинган пеня суммасини мажбуриятларни бузганлик оқибатларига
номутаносиб деб топиб ҳамда тарафлар мулкий аҳволини инобатга олиб,
даъво талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини 2 500 000 сўмгача
камайтирган ҳолда қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига асосан агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66,72,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “**********” ХК ҳисобидан даъвогар “**********” МЧЖ
фойдасига 133 973 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня, 2 816 112,46 сўм
тўланган давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Н.М.Жураева