← Назад
Решение #2808399 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 344 символов
4-1001-2616/11041-сонли иш бўйича
Tel: (+99855) 501-05-04 (02971), е-mail: i.toshkent@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Байзақова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Маъмуров котиблигида, *******нинг *******
ҳисобидан
212 474 637,61 сўм асосий қарз ва 79 909 142,83 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни прокурор
А.Муҳаммадбоқиев, тарафлардан даъвогар вакили З.Ишматова (ишончнома
асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан *******
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида имзоланган 2025
йил 15 октябрдаги 261025229222-сонли ижара шартномаси (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади) мажбуриятлари бажарилмаганлиги
натижасида қарздорлик вужудга келганлиги сабабли, даъвогар Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 212 474 637,61 сўм асосий қарз ва 79 909 142,83 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ, суд
мажлиси куни, вақти тайинланганлиги ҳақидаги жавобгарнинг манзилига
юборилган ажрим қабул қилинганлиги бўйича маълумот мавжудлигидан
келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан низони
жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантириш
ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларини ва
прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Шунингдек, ФК 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Низо тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 15 октябрдаги
261025229222-сонли ижара шартномаси (кейинги матнларда шартнома
деб юритилади) бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслигидан вужудга
келган бўлиб, жавобгарга “Toshkent shahar Sanoat zonalarini boshqarish
direksiyasi” ДМ балансида бўлган Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Қушбеги
кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган умумий майдони 6108.7 м2 бўлган
объект ижарачига топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан
топширилган.
ФК 535,538-моддалари, шартнома кўра, жавобгар ҳар ойнинг 10
санасигача ижара ҳақини тўлаши лозим бўлсада, жавобгар томонидан
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган, натижаси даъвогар олдида
212 474 637,61 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан қарздорлик ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд
даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, мажбуриятларни бажарилишини кечиктирганлик учун
79 909 142,83 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг
333-моддасига
кўра
мажбуриятлар
бажарилиши
кечиктирилганлиги таққослаш далолатномаси билан тасдиқланганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди,
бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра мажбуриятни бажарилиш даражасини
инобатга олган ҳолда пеня 29 746 449 сўмга қаноатлантириб, қолган
қисмини рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари жавобгардан ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, ИПКнинг 72, 118, 157, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
******* ҳисобидан:
- Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси фойдасига 212 474 637,61 сўм асосий
қарз, 29 746 449 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 5 847 675,60 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Байзақова