← Назад
Решение #2808401 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 144 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 417 символов
4-1001-2617/9944-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Файзиев раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, даъвогар ХХХ масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 341 773
696,20 сўм дебиторлик қарздорлиги ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар корхона тугатув
бошқарувчиси Д.Солиев ва жавобгар вакили М.Жураева (ишончнома ва ордер
асосида) иштирокида, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
(матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, ХХХ масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 341 773 696,20 сўм дебиторлик қарздорлиги ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларига эътироз билдириб, жавобгар томонидан жами 221 898 346,45 сўм
тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъвогардан 119 875 349,75 сўм
қарздорлик мавжудлилигини билдириб, даъвонинг асоссиз қисми бўйича давлат
божини даъвогар зиммасида қолдиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишга
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра Бухоро вилоят иқтисодий судининг 2025 йил 14
июлдаги 4-2001-2505/7635-сонли ҳал қилув қарори билан ХХХ масъулияти
чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилган ва уни тугатишга доир иш
юритиш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Солиев Дамиржон Нурматович номзоди
тасдиқланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси ўз фаолиятини “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) талаблари асосида амалга ошириши белгиланган.
Қонун 144-моддасининг биринчи қисмига кўра тугатиш бошқарувчиси
тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда
қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтади.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан ўтказилган молиявий тахлил
натижаларига кўра 2023 йил 25 октябрдаги 43-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 143 293 696 сўм, 2023 йил 04 сентябрдаги 39-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 19 600 000 сўм ва 2023 йил 24 августдаги 34-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 188 880 000,20 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2026 йил 19 январда қарздорликни
бартараф этиш тўғрисида талабнома юборилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили томонидан тақдим этилган тўлов
топшириқномаларига асосан жами 221 898 346,45 сўм пул маблағлари
даъвогарга ўтказиб берилган.
Суд қайд этилган ҳолатларни, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича тақдим
қилинган далиллар, тарафларнинг суд муҳокамаси давомида берган
кўрсатувлари ҳамда ишда мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан тақдим этган ҳужжатларни
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини 119 875 349,75 сўм қисмини
қаноатлантиришни, қолган 221 898 346,45 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво қисман қаноатлантирилганлиги сабабли,
суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаноасиб юклашни, шунингдек,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат
учун 103 000 сўм ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ХХХ масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 119 875 349,75 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
республика бюджетига:
- ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 2 397 507 сўм;
- ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 4 437 967 сўм давлат божи
ундирилсин.
ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат учун 103 000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Файзиев