Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2614/10541 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья NORBEKOV YO‘LDOSH TIRKASHEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 50184045-7226-402f-b1e9-474403a08bf8 Claim ID PDF Hash 5398fc7146b83d35... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда суд ИПКнинг 170-моддаси олда суд ИПК 170 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 516 символов
4-1001-2614/10541-сонли иқтисодий иш tel (+99855 501 05 04 (02946), E-mail; i.toshkent@sud/uz O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбеков раислигида, судья ёрдамчиси М.Абдувохобованинг котибалигида, даъвогар «*******» МЧЖ ХКнинг жавобгар «*******» МЧЖга нисбатан 21 121 408 сўм асосий қарз ва 10 560 704 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили М.Юнусов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар «*******» МЧЖ ХК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг жавобгар «*******» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 21 121 408 сўм асосий қарз ва 10 560 704 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ қананоатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолда суд ИПКнинг 170-моддасига асосан, суд мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисобдайди. Суд даьвогар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 30.06.2025-йилда G-2715сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг мазкур шартларидан келиб чиқиб, даъво аризага илова қилинган ҳисоб фактураларга асосан жами 27 710 008 сўмлик маҳсулотлар даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилганлиги ўз исботини топган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга оширилган, натижaда жавобгарнинг даъвогар олдида 21 121 408 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларига илова қилинган шартнома, ҳисоб-фактура ҳамда солиштирма далолатномалар билан ўз тасдиғини топади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 21 121 408 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 10 560 704 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 3 000 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар «*******» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «*******» МЧЖ ХК фойдасига 21 121 408 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 633 643 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 326, 333, 437, 449-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*******» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «*******» МЧЖ ХК фойдасига 21 121 408 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 633 643 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Й.Т.Норбеков