Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2630/10178 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья JURAYEVA NODIRA MUXAMMADI QIZI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5c9950d0-67ff-471d-bbc1-7684209dc543 Claim ID PDF Hash 6fb351027bcc4b39... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 382 символов
4-1001-2630/10178-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Жураева раислигида, судья ёрдамчиси К.Ўраевнинг котиблигида, даъвогар “**********” МЧЖнинг жавобгар ЯТТ “**********” ҳисобидан 10 368 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилаётган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “**********” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ЯТТ “**********” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 368 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 170-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди Суд ишдаги ҳужжатларини урганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 январда F /F /2642-сонли ижара шартномаси тузилган Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга “F d it ” Савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган “Рис контейнер”ни ижарага бериш, жавобгар эса ижара тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага кўра жавобгар ижара объектини 01.01.2025 йилдаги йилдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан қабул қилиб олган. Шартноманинг 3.1 бандида жавобгар ижара ҳақи тўловини биринчи ой учун шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 банк куни ичида, қолган ойлар учун тўловларни шартноманинг 1-иловасида назарда тутилган миқдорида ва муддатда амалга ошириши лозимлиги назарда тутилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ижара ҳақи тўловлари бўйича 31.01.2025 йилдаги 515-сонли, 28.02.2025 йилдаги 1463-сонли, 31.03.2025 йилдаги 2808сонли, 30.04.2025 йилдаги 3464-сонли, 26.05.2025 йилдаги 4516-сонли ва 30.06.2025 йилдаги 5012-сонли жами 10 368 000 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар юборилган. Жавобгар томонидан юқоридаги ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланмаган бўлса-да, рад қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақфактура тасдиқланган ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича даъвогарга ижара ҳақи тўловларни ўз вақтида тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 10 368 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан ижара тўловлар бўйича жами 10 368 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “**********” ҳисобидан даъвогар “**********” МЧЖ фойдасига 10 368 000 сўм асосий қарздорлик, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Н.М.Жураева