← Назад
Решение #2808406 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 228 | — | code_article | |
| ИПК | 230 | — | law | |
| аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекс | 231 | — | code_article | |
| аси беришни рад этиш учун ИПК | 231 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 662 символов
4-1001-2620/10611-сонли иш
ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси бериш тўғрисида)
Тошкент шаҳри
2025 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов, судья
ёрдамчиси С.Таниевнинг котиблигида, аризачи ******** акциядорлик
жамиятининг “Capital legal master” масъулияти чекланган жамияти
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 10-0126/30-сонли
ҳакамлик иши бўйича жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ********
ҳисобидан ******** акциядорлик жамиятининг фойдасига 126 395 242,18
cўм асосий қарз, 11 066 096,68 cўм фоиз ва 2 969 644,91 сўм миқдорида
ҳакамлик йиғими ундириш ва ундирувни гаровдаги якка тартибдаги
тадбиркор ********га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 2025 йилда
ишлаб чиқарилган, “Cobalt” русумли, кузов рақами XWBJA69VESA035568,
двигатель рақами B15D212243252MTAX0810, ранги OQ, давлать рақам
белгиси 10W631LB бўлган транспорт воситасига қаратиш ва унинг
бошланғич сотув баҳоси 146 965 000 сўм этиб белгилаш тўғрисида қабул
қилинган 2026 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили
Х.Эржигитов (ишончнома асосида), ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
******** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, “Capital legal master” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 10-0126/30-сонли ҳакамлик
иши бўйича якка тартибдаги тадбиркор ******** ҳисобидан ********
акциядорлик жамиятининг фойдасига 126 395 242,18 cўм асосий қарз, 11 066
096,68 cўм фоиз ва 2 969 644,91 сўм миқдорида ҳакамлик йиғими ундириш ва
ундирувни гаровдаги якка тартибдаги тадбиркор ********га мулк ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган 2025 йилда ишлаб чиқарилган, “Cobalt” русумли,
кузов
рақами
XWBJA69VESA035568,
двигатель
рақами
B15D212243252MTAX0810, ранги OQ, давлать рақам белгиси 10W631LB
бўлган транспорт воситасига қаратиш ва унинг бошланғич сотув баҳоси
146 965 000 сўм этиб белгилаш тўғрисида қабул қилинган 2026 йил 16
январдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва ўз
фикр мулоҳазалаларини билдирмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 230-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
228-моддасининг иккинчи қисмига асосан ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги
масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси
тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг
аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
ИПК 230-моддасининг тўртинчи қисмига кўра иқтисодий суд ишни суд
мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу
Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун
иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан
аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, “Capital legal master” масъулияти
чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик
судининг 10-0126/30-сонли ҳакамлик иши бўйича жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор ******** ҳисобидан ******** акциядорлик жамиятининг
фойдасига
126
395
242,18
cўм
асосий
қарз,
11 066 096,68 cўм фоиз ва 2 969 644,91 сўм миқдорида ҳакамлик йиғими
ундириш ва ундирувни гаровдаги якка тартибдаги тадбиркор ********га
мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 2025 йилда ишлаб чиқарилган, “Cobalt”
русумли, кузов рақами XWBJA69VESA035568, двигатель рақами
B15D212243252MTAX0810, ранги OQ, давлать рақам белгиси 10W631LB
бўлган транспорт воситасига қаратиш ва унинг бошланғич сотув баҳоси
146 965 000 сўм этиб белгилаш тўғрисида 2026 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарори қабул қилинган.
ИПК 230-моддасининг бешинчи қисмига асосан иқтисодий суд ишни
суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни
текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта
кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Мазкур ҳолатда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ИПК 231-моддасида
назарда тутилган асослар мавжуд эмас.
Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни ва 2026 йил 16 январдаги
ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси беришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 228, 230, 232-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи ******** акциядорлик жамиятининг аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“Capital legal master” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 10-0126/30-сонли ҳакамлик
иши бўйича жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ******** ҳисобидан
********
акциядорлик
жамиятининг
фойдасига
126 395 242,18 cўм асосий қарз, 11 066 096,68 cўм фоиз ва 2 969 644,91 сўм
миқдорида ҳакамлик йиғими ундириш ва ундирувни гаровдаги якка
тартибдаги тадбиркор ********га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 2025
йилда ишлаб чиқарилган, “Cobalt”
русумли, кузов рақами
XWBJA69VESA035568, двигатель рақами B15D212243252MTAX0810, ранги
OQ, давлать рақам белгиси 10W631LB бўлган транспорт воситасига қаратиш
ва унинг бошланғич сотув баҳоси 146 965 000 сўм этиб белгилаш тўғрисида
2026 йил 16 январь кунги ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси
берилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ******** ҳисобидан аризачи
********
акциядорлик
жамияти
фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ******** ҳисобидан республика
бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда
апелляция ёки кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К. Абидов