Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2603/10527 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья ALIMARDANOV SARDOR TO‘LQINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2a96692a-a00e-4388-9552-405f33c22fa0 Claim ID PDF Hash 9d7551f63dd1c61a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ФКнинг 326-моддаси зР ФК 326 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 7 942 символов
4-1001-2603/10527-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судьяси С.Алимарданов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Қўчқоров котиблигида, даъвогар – AAAAA жавобгар – AAAAA нисбатан 9 377 736 сўм асосий қарз ва 4 688 868 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисо дий ишни даъвогар вакили – М.Юнусов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: AAAAA (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, AAAAA (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 9 377 736 сўм асосий қарз ва 4 688 868 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумот тақдим этиб, жавобгар томонидан асосий қарздорлик бўйича тўловлар қисман амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 июнда G1653-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, сотувчи маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи эса етказиб берилган махсулот учун шартномада белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга жами 19 195 936 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган хисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 9 377 736 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ЎзР ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 9 377 736 сўм қарздорлик бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлиги, натижада 8 377 736 сўм қарздорлик қолганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 9 377 736 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабидан 8 377 736 сўм қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартнома шартларига асосан жавобгардан 4 688 868 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ЎзР ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 1 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 437моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 128, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. AAAAA ҳисобидан AAAAA фойдасига 8 377 736 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Алимарданов