Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2608/464 Дата решения 20.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7fcad024-26e4-496d-8d24-5685639dfe62 Claim ID PDF Hash 76eb7a7dc14eac59... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2608/464-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2026 йил 20 февраль Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2026 йил 12 февраль кунги 01/67/01-05-32/365-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ХХ (2025 йил 10 ноябрь кунги 25сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан 28 821 036,40 сўм пул маблағларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Нукус туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 28 821 036,40 сўм регресс тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгардан 28 821 036,40 сўм регресс тартибда ундиришни ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили 28 821 036,40 сўм қарзи иқтисодий қийинчиликлар сабабли тўланмаганлигини билдирди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган бошқа ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 66-моддасига асосан ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 1 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарда ишлаган фуқаро ХХ меҳнатда майибланиши ва 2 гуруҳ ногирани деб топилиши оқибатида ногиранлик пенсияси тайинланиб, тўланиб келинган. Жумладан, даъвогарнинг тақдим қилган ҳисоб китобларига мувофиқ фуқаро ХХга даъвогар томонидан 2025 йил апрель-декабрь ойларида 28 821 036,40 сўм пенсия маблағи тўлаб берилган. Ушбу қонун нормаларига риоя этмасдан, даъвогарнинг бу борадаги расмий талабномаларини оқибатсиз қолдирган ҳолда, жавобгар томонидан 2026 йил 26 январь ҳолатига 28 821 036,40 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағлар қопланмаган. Даъвогар томонидан талабномаси жавобгарга юборилган бўлсада, ушбу талобнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Шу боис, суд жавобгардан 28 821 036,40 сўм пенсия пулларини регресс тартибида даъвогар фойдасига ўндиришни лозим топади. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 821 036,40 сўм пенсия пулини 2 регресс тартибида ўндиришни, жавобгардан республика бюджети фойдасига 576 420,73 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига жавобгардан олдиннан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига регресс тартибда 28 821 036,40 сўм пенсия пули ундирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 576 420,73 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев 3