Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2503/2207 Дата решения 20.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fd5279bf-b104-4ec1-9e94-a229395293fb Claim ID PDF Hash 409667621e49853d... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуни 36-моддаси онуни 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ФКнинг 48-моддаси ФКнинг 48 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ст 1999 йилдаги йилдаги 1999 law
нинг 17-моддаси нинг 17 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуни 54-моддаси онуни 54 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2503/2207-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2026 йил 20 февраль Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Утамисовнинг котиблигида, ХХХ ҳамда жавобгар вакили ХХХ ларнинг иштирокида, ХХХ даъвогар ХХХнинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар ХХХдан тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари, кредит фоизи 127 241 АҚШ доллари ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли кадастр рақами 23:02:15:01:01:1240 бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Жайҳун” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси 12/1-уйда жойлашган нотурар бинога қаратишни, ҳал қилув қарорида гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХ (кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) дан тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари, кредит фоизи 127 241 АҚШ доллари ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли кадастр рақами 23:02:15:01:01:1240 бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Жайҳун” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси 12/1-уйда жойлашган нотурар бинога қаратишни, ҳал қилув қарорида гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўраган. Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси суднинг 2026 йил 20 февралдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, даъвонинг предметига тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари, кредит фоизи 144 223,94 АҚШ доллари деб ўзгартириш киритилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан тақдим қилинган мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган баҳолаш ҳисоботига норози эканлигини, сабаби ушбу ҳисоботда гаров мулкининг баҳоси асоссиз ошириб кўрсатилганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич 2 реализация қилиш нархини экспертиза хулосаси асосида белгилаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили экспертиза томонидан гаров мулкининг баҳоси кам баҳоланганлигини билдириб, ўзлари томонидан тақдим қилинган баҳолаш ҳисоботида келтирилган нархда гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш лозимлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакилларининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасига мувофиқ унинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва ипотека шартномаларидан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 декабрда 32-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан банк қарздорга 18 ой муддатга йиллик 12 фоиз билан 1 600 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Кредит шартномасига асосан қарз олувчи кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда сўндириш, бунда кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни гарфикка асосан сўндириб бориш мажбуриятларини олган. 3 ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида 2025 йил 13 октябрь ҳолатига жавобгарнинг банк олдида тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари ҳамда кредит фоизи 127 241 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги ҳосил бўлган. Шунингдек, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси суднинг 2026 йил 20 февралдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, даъвонинг предметига тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари, кредит фоизи 144 223,94 АҚШ доллари деб ўзгартириш киритилган. Даъвогар томонидан судга 2026 йил 20 февраль ҳолатига тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгарнинг қарздорлиги муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари, кредит фоизи 179 434,79 АҚШ долларини ташкил қилиб, фоиз қарздорлигининг миқдори кўпайган. Шу боис, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари ҳамда кредит фоизи 144 223,94 АҚШ долларини ундиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгарга тегишли кадастр рақами 23:02:15:01:01:1240 бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Жайҳун” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси 12/1-уйда жойлашган нотурар бинога қаратишни, ҳал қилув қарорида гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 5 январдаги ипотека шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли умумий ер майдони 62300 кв.м, қурилиш ости майлони 9145,96 кв.м, умумий фойдали майдони 8141,79 кв.м, кадастр рақами 23:02:15:01:01:1240 бўлган, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Жайҳун” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси 12/1-уйда жойлашган нотурар бино гаровга қўйилган. ФКнинг 279-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида” ги Қонуни 36-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида юзага келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради. 4 ФКнинг 281-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Шунга асосан, жавобгар томонидан гаров мулклари мустақил баҳоловчи ташкилот “Xorazm expert baholash” масъулияти чекланган жамияти жалб қилиниб, 2025 йил 22 майдаги баҳолаш ҳисоботларига кўра нотурар бинолар 198 792 118 460 сўмга, совун ишлаб чиқариш цехи биноси 3 053 308 116 сўмга баҳоланган. Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида” 19 август 1999 йилдаги 811-I-сон Қонуни (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) нинг 17-моддасига мувофиқ, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос; баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади; баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури; баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили); баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар; баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари; баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари; баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана; баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати. Агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилади. Агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган бўлиши керак. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти қийматини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин. 5 Баҳолаш объектларининг айрим турларини баҳолашдан ўтказиш учун қонунчиликда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шакллари назарда тутилиши мумкин. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, ҳисобот баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси, мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади ва буюртмачига топширилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳар хил шарҳлашга йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги керак. Суд жавобгарнинг ўзлари томонидан тақдим қилинган баҳолаш ҳисоботида келтирилган нархда гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш ҳақидаги важи билан келишмайди. Сабаби, жавобгар томонидан тақдим қилинган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар Қонуннинг 17-моддаси талабига жавоб бермайди. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассисининг 29/24(1495)16.1Z/186-сонли хулосаси олинган бўлиб, унда жавобгарга тегишли гаров мулкининг бугунги кундаги бозор баҳоси 37 326 523 362 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуни 54-моддасининг тўртинчи қисмига асосан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгарга тегишли тегишли умумий ер майдони 62300 кв.м, қурилиш ости майлони 9145,96 кв.м, умумий фойдали майдони 8141,79 кв.м, кадастр рақами 23:02:15:01:01:1240 бўлган, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Жайҳун” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси 12/1-уйда жойлашган нотурар бинога қаратишни, ушбу гаров мулкларининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини 37 326 523 362 сўм деб белгилашни лозим топади. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 6 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 210 341 385,87 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига тўлиқ муддати ўтган асосий қарз 719 997,85 АҚШ доллари, кредит фоизи 144 223,94 АҚШ доллари ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгар ХХХга тегишли тегишли умумий ер майдони 62300 кв.м, қурилиш ости майлони 9145,96 кв.м, умумий фойдали майдони 8141,79 кв.м, кадастр рақами 23:02:15:01:01:1240 бўлган, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Жайҳун” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси 12/1-уйда жойлашган нотурар бинога қаратилсин. Гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 37 326 523 362 сўм деб белгилансин. Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 210 341 385,87 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. 7 Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов