← Назад
Решение #2809063 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2312/135660-сонли иқтисодий иш
Нукус шаҳри
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
судья Б.С.Убайдуллаев
2026 йил 20 февраль
Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025
йил 1 декабрь кунги ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ХХнинг
жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат
кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”
Қонунининг 26-моддасига асосан 412 000 000 сўм (базавий ҳисоблаш
миқдорининг минг баравари миқдорда) компенсация ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни ўз суд биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш
белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида” Қонунининг 26моддасига асосан 412 000 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг минг
баравари миқдорда) компенсация ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қорақалпоғистон
Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили “КРОТ” товар
белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқининг бузилганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгардан 412 000 000 сўм (базавий
ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорда) компенсация ундиришни
сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129,
170-моддаларига асосан жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд,
ишда
иштирок
этган
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
1
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
55-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Аниқланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг
2025 йил 7 март кунги 20/3-3/5-120-сонли хатида “КРОТ” товар белгисига
бўлган ҳуқуқбузарлик бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат ўрганиб
чиқилганлиги, жавобгар томонидан ушбу товар белгисидан ноқонуний
фойдаланаётганлиги аниқланганлиги ва тақдимнома киритилганлиги маълум
қилинган.
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан
жой номлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 26моддасининг биринчи-учинчи қисмларига асосан товар белгисининг эгаси
товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга.
Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатилган
товарларга нисбатан амал қилади. Бунда мутлақ ҳуқуқ товар белгиси Товар
белгиларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан
рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш даврида амалга оширилади ҳамда товар
белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўша куннинг
ўзида Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат
берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш,
сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу
мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан
ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир
мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.
Мазкур Қонуннинг 26-моддасининг тўртинчи қисмига асосан товар
белгисидан унинг эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда фойдаланаётган
шахслар товар белгиси эгасининг талабига кўра етказилган зарарларнинг
ўрнини қоплаши шарт. Товар белгисининг эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини
бузган ҳолда товар белгисидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг
қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
минг бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин. Бунда
товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг
хусусиятидан ва товар белгиси эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда
товар белгисидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб,
иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади. Товон миқдори
тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади.
2
Даъвогарнинг “КРОТ” товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқининг
бузилганлиги ишдаги ҳужжатлар, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлигининг 2025 йил 7 март кунги 20/3-3/5-120-сонли хати,
даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмаси билан ўз тасдиғин топади.
Суд, қайд этилганларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 30 баравари миқдорида яъни 12 360 000 сўм товон пулини,
олдиннан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига
8 240 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд
мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 12 360 000 сўм товон
пулини, олдиннан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХдан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103
000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев
3