Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2606/494 Дата решения 20.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 21d32fb4-84a9-4473-9119-e877b38eb5c4 Claim ID PDF Hash 6fc4798420e09de2... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2606/***-сонли иқтисодий иш судья *** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ *** шаҳри 2026 йил 20 февраль *** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт *** (05 январь 2026 йилдаги ЖЕ-01-05/01-06-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «***» акциядорлик жамиятининг жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан 13 815 209,18 сўм асосий қарз ва 33 336 426,66 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «***» акциядорлик жамияти (кейинги жойларда матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги жойларда матнда - жавобгар деб юритилади) 13 815 209,18 сўм асосий қарз ва 33 336 426,66 сўм пеня ундиришни сўраган. Cуд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, жавобгарнинг асосий қарздан 13 815 209,18 сўм, ҳамда 33 336 426,66 сўм пенядан қарздорлик мавжудлини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисига келмади ва ўзининг ёзма фикрини тақдим этмади. Ишдаги ҳужжатларда жавобгарнинг "қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди" деган белги билан почта хизмати томонидан қайтарилган, ИПКнинг 128-моддаси 2-қисми 3-хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили) бўйича юборилган хабарноманинг кўчирма нусхаси фуқаронинг яшаш жойи бўйича олувчи кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа ташкилоти судни хабардор қилган бўлса тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, жавобгарнинг рўйхатга олинган юридик манзили *** тумани "***" МФЙ, Кат кўчаси 20 уй деб кўрсатилган. Шу боис, суд 128, 170-моддаларига мувофиқ жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён 2 етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган. ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 13 815 209,18 сўм асосий қарз ва 33 336 426,66 сўм пеня қарздорлиги ҳосил бўлган. Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади. Қайд этилганларга асосан суд даъво аризанинг 13 815 209,18 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогарнинг судга тақдим қилинган маълумотномасида жавобгарнинг 20 февраль 2026 йил ҳолатига қарздорлигини бартараф қилмаганлиги билдирилган. Қайд этилганларга асосан суд даъво аризанинг 13 815 209,18 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 33 336 426,66 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли 3 қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня ўндириш талабини 5 000 463,9 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ӯзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзғартириш киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 943 032,71 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР 4 ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «***» акциядорлик жамиятининг фойдасига 13 815 209,18 сўм асосий қарзи, 5 000 463,9 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 943 032,71 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ***