← Назад
Решение #2809182 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2606/***-сонли иқтисодий иш
судья ***
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
*** шаҳри
*** йил *** февраль
*** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, аризачи вакили мутахассис *** (*** йил 5
февралдаги 562-сонли ишончнома)нинг, *** туман сув етказиб бериш хизмати
давлат муассасаси вакили ***(*** йил 18 февралдаги 5-сонли
ишончнома)нинг
иштирокида,
***
Қорақалпоғистон
Республикаси
бошқармасининг «***» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март кунги 82-сонли
қарорига асосан 4 569 600 сўм жарима қўллаш, қўлланилган жаримани
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ҳисоб варағига ундириш ва иш бўйича
олдиндан тўланган иш бўйича олдиндан тўланган почта харажатини ундириш
тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи *** Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён
матнда – аризачи деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«***» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013
йил 19 март кунги 82-сонли қарорига асосан 4 569 600 сўм жарима қўллаш,
қўлланилган жаримани Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ҳисоб варағига
ундириш ва иш бўйича олдиндан тўланган почта харажатини ундириб беришни
сўраган.
Суднинг *** йил 12 январдаги ажрими билан ишга *** туман қишлоқ
хўжалик бўлими ва *** туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси
(бундан буён матнда – учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллабқувватлаб қувватлаб, ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори гидромодул
орқали ҳисобланганлигини билдириб, жавобгарга жарима қўллашни қўлланилган
жаримани ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили, жавобгар томонидан
рухсатсиз шоли экканлигини, ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори
гидромодул орқали ҳисобланганлигини билдирди.
Жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва
ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 129 ва
170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 2024 йил 15 август куни ўтказилган
текшириш жараёнида жавобгар томонидан 2024 йил ҳосили учун 3,5 гектар ер
майдонига режасиз шоли экин турини экиб, сувга ва буюртманома (талабнома)
бермасдан ўзбошимчалик билан 7 350 м3 сувдан руҳсатсиз ўзбошимчалик билан
фойдалангинлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича шу куни текшириш далолатномаси тузилган.
Шунингдек, аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан олинган
7 350 м3 сувнинг ҳар минг кубометри учун базавий ҳисоблаш миқдори (340 000
сўм) нинг 30 фоизи миқдорида, яъни 7 350*102 000 сўм = 7 497 000 сўм жарима
санкцияси ҳисобланган.
Аризачи жавобгарга ушбу суммани 10 (ўн) кун муддатда тўлаб бериш ҳақида
аризачи томонидан 2024 йилнинг декабрь ойида огоҳлантириш хати юборилган.
Лекин жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хатининг ижроси оқибатсиз
қолдирилган.
Ҳисобланган жарима белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаганлиги
натижасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги
82-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда –
Низом) нинг 60-бандига кўра, Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига
нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат,
энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган
тақдирда:
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун —
лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш
жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан
сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома
тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун —
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус
фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун —
олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 40 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув
учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима
санкциялари қўлланилади.
Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран
бузилган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар
миқдорида қўлланилади.
Низом 63-бандининг биринчи қисмига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар ва
сув истеъмолчиларига - тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг
60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар
айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган
ҳолатлар бундан мустасно.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2023
йил
27 сентябрдаги 500-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва
сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомнинг
2-бандига асосан, инспекция (аризачи) Ўзбекистон Республикасидаги ўта муҳим
гидротехника иншоотлари хавфсизлиги ҳамда ер усти сувлари объектларида
сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли
қоидаларига риоя этилишини назорат қиладиган орган ҳисобланади.
Ушбу Низом 16-бандининг ўн иккинчи хатбошисига асосан, ҳудудий
бошқармаларнинг асосий функцияларидан бири сувдан фойдаланиш ва сув
истеъмоли бўйича белгиланган тартибга сув хўжалиги ташкилотлари ва бошқа
сувдан фойдаланувчилар, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа сув
истеъмолчилари томонидан қатъий риоя этилишини назорат қилиш ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда аризачи томонидан Низомнинг 51-ва 60-бандларига асосан
учинчи хатбошисига асосан жавобгарга нисбатан жарима санкциясини қўллаш ва
қўлланилган жаримани ундириш сўралган.
ИПК 68 моддасининг иккинчи қисмига асосан, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда
ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш
мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Шунингдек, ИПК 221 моддасининг иккинчи қисмига асосан, суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Аризачи томонидан ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори 7 350 м³ деб
кўрсатилган бўлса-да, мазкур ҳажм қандай усулда ва қайси ҳужжатларга асосан
аниқланганлигини тегишли далиллар билан исботлаб бера олмади.
Шу боис суд юқорида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, жавобгарга
нисбатан молиявий жарима қўллашга ва ундиришга асослар йўқ деб баҳолайди ва
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, суд аризачи вакилининг сув миқдори гидромодул орқали
ҳисобланганлиги ҳақидаги важи билан келишмайди.
Чунки, иш ҳужжатларида мавжуд далолатномада 7 350 м³ сув ҳажми айнан
гидромодул усули орқали ҳисобланганлиги кўрсатилмаган. Далолатномада
ҳисоблаш тартиби, формуласи, қўлланган норматив ҳужжат ва гидромодул
кўрсаткичлари баён этилмаган.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод этилган бўлса ҳам, уни ундириш тўғрисидаги талаб бўйича озод этилмаган.
Лекин,
ушбу
Қонунининг
9-моддаси
биринчи
қисмининг
7-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг
жойлардаги органлари — сув тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик туфайли
давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат
даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилган.
Аризачи томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни ва иш бўйича
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ***
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
***