Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2606/478 Дата решения 20.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a6503cb9-4e11-4823-a723-8c2a207b429e Claim ID PDF Hash a5736c7bed214f93... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2606/***-сонли иқтисодий иш судья *** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ *** шаҳри 2026 йил 20 февраль *** туманлараро иқтисодий суди судьяси ***, даъвогар “***” акционерлик тижорат банкнинг «***” оилавий корхонадан 3 094 103 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 871 879 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 446 529 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “***” акционерлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «***” оилавий корхонадан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 3 094 103 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 871 879 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 446 529 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 738-моддасига асосан қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 08 январь куни 22-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига (жавобгар) 100 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва кредит фоизларини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга 100 000 000 сўм кредит ажратилган. Шунингдек, кредит шартномасининг 8.1-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда қарз олувчи банкга ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз ватиқда қайтарилмаган кредит ва унга ҳисобланган фоиз суммасининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня умумий суммаси кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. Жавобгарнинг 3 094 103 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 3 871 879 сўм муддати ўтган кредит фоизи карздорлиги мавжудлиги ишдаги кредит шартномаси, тўлов жадвали, банк маълумотномалари билан тасдиқланади. Даъвогарнинг судга тақдим қилинган 20.02.2026 йилги 01068/613-сонли маълумотномасида жавобгарнинг муддати ўтган асосий кредит қарзи 4 534 763 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 5 958 919 сўм, ҳисобланган пенядан 843 833 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Шу сабабли, суд жавобгардан банк фойдасига муддати ўтган асосий кредит қарзи 3 094 103 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 3 871 879 сўм қарздорлиги ва ҳисобланган пеня 446 529 сўм ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2031-2035 -моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «***” оилавий корхонадан даъвогар “***” акционерлик тижорат банкнинг фойдасига муддати ўтган асосий кредит қарзи 3 094 103 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 3 871 879 сўм қарздорлиги ҳамда ҳисобланган 446 529 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «***” оилавий корхонадан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***