← Назад
Решение #2815251 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 483 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 3 февраль
4-1501-2503/22991-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Мирзаматов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Умаров (2026 йил 9 январь кунидаги 69-сонли ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари Ф.Абдураззақов (паспорт асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар
“ U OYUNJON F YZI” оилавий корхонаси ҳисобидан қайта ҳисоб қилинган
125 991 936 сўмни ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий
ишни, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти ходимлари (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) томонидан “ U OYUNJON F YZI” оилавий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳудудида мавжуд
ичимлик ва оқова тармоқларидан қонуний фойдаланиш кўздан кечирилганда,
жавобгар томонидан ҳеч бир меъёрий ҳужжатларсиз, 2 дона Д-15 мм бўлган
қувур орқали ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний
равишда фойдаланиб келганлигини аниқланиб, 2025 йил 29 май куни 00246сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган далолатномага асосан, жавобгар томонидан ичимлик
сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати натижасида, даъвогарга 125 991 936
сўмлик зарар етказилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 125 991 936 сўмлик зарарни тўлаб бериш
ҳақидаги 2025 йил 2 июнь кунида юборилган 01-07/906-сонли талабнома,
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, палата судга даъвогар манфаатида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан қайта ҳисоб қилинган 125 991 936 сўмни
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўзи вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи
қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суднинг ажрими билан “ U OYUNJON F YZI” оилавий корхонасига
ҳисобланган 125 991 936 сўм миқдоридаги зарарни ҳаққонийлиги ва
қонунийлигига баҳо бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой
коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси мутахассис сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво аризаси бўйича
тушунтириш бериб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризасига эътироз билдириб,
суддан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисларида иштирок этган
тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, унга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси 1-қисмига кўра,
ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июль кунидаги “Ичимлик суви
таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонунининг
19-моддасига кўра, истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ичимлик сувидан
оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова
сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги, иншоотлардаги авариялар ёки
шикастланишлар, ичимлик сувини ҳисобга олиш асбобларидаги ва уларнинг
пломбаларидаги шикастланишлар тўғрисида ичимлик суви таъминоти
ташкилотини хабардор қилиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни
чиқариб юбориш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун рухсат этилган
нуқталарга уланиши ва бошқалардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли Қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг
(кейинги матнларда Қоидалар деб юритилади) 1-бандига кўра, мазкур Қоидалар
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган
тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги
ташкилотлари (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти деб аталади) билан
истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.
Қоидаларнинг 60-бандига кўра, узатилган сувнинг ҳисобини юритиш учун
давлат синовидан ва рўйхатидан ўтказилган сув ҳисоблагичлар ишлатилиши
лозим ва улар тегишли тартибда берилган метрологик аттестация ва
синовлардан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган
бўлиши шарт.
Мутахассиснинг 2026 йил 3 февраль кунидаги хулосасига кўра, Фарғона
шаҳар Дўстлик МФЙ Мотуридий кўчаси 28-уй 1-хонадонда рўйхатда турган ва
ушбу кўп қаватли уйнинг туташ майдонига енгил типдаги конструкция билан
ўралган савдо дўкони “ U OYUNJON F YZI” оилавий корхонасига тегишли
бўлиб, дўкон ҳудудида жавобгар томонидан бир дона Д-15 мм тармоқ орқали
ичимлик
суви
тармоғига
шартнома
тузмасдан,
техник
шарт
расмийлаштирмасдан, ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланиб,
давлат манфаатларига 4 131 680 сўмлик зарар етказилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июль кунидаги “Ичимлик суви
таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонунининг
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 16-моддаси иккинчи қисми
13-бандига кўра, ичимлик суви таъминоти истеъмолчиларига кўрсатилаётган
хизматлар ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни ҳисобга олиш
асбобларининг ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта
ўрганиши шарт.
Жавобгарнинг юридик манзили Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар
Мотуридий кўчаси 28-уй 1-хонадон, яъни фуқаролар яшаши учун қурилган кўп
қаватли уй ҳисобланиб, яшаш хонадонига туташ майдонга қурилган дўконда
савдо фаолиятини олиб боради, кўп қаватли уйда яшовчилар ичимлик суви
тармоғига уланган.
Мазкур ҳолатда суд, барча ичимлик суви истеъмолчилари қатори, Фарғона
шаҳар Мотуридий кўчаси 28-уйда яшовчи истеъмолчиларни ҳам ичимлик
сувидан оқилона фойдаланишлари бўйича ойига камида бир маротаба ўрганиб
бориши лозим бўлган деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар вакили суд мажлисига, жавобгар томонидан йўл қўйилган
қонунбузилиши ҳолати аниқлангунига қадар, яъни 2025 йил 29 май кунига
қадар жавобгарга кўрсатилаётган хизматлар, оқова сувларни чиқариб юбориш
ҳажми, сувни ҳисобга олиш асбоблари ҳамда ёнғин гидрантлари ҳақиқий
ҳолатини ойига камида бир маротаба ўрганилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан қайд этилган Қонун талаблари
лозим даражада бажарилмай, жавобгарга кўрсатилаётган хизматлар, ичимлик
суви ҳажми, шу билан бирга сувни ҳисобга олиш асбоблари ҳолати мунтазам
равишда ҳар ойда камида бир маротаба ўрганиб борилмаган деб ҳисоблайди.
Ваҳоланки, Қонуннинг 16-моддаси иккинчи қисми 13-бандига кўра,
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари истеъмолчиларига кўрсатилаётган
хизматлар ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни ҳисобга олиш
асбобларининг ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта
ўрганиши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 125 991 936 сўм ундириш
талабини қисман қаноатлантиришни, жами 12 ойга ҳисобланган 125 991 936
сўм зарарни, бир ойлик миқдорини, яъни 4 131 680 сўмини қаноатлантиришни,
қолган 121 860 256 сўм қисми асоссиз бўлганлиги учун қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 131 680 сўм, 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 82 633,6 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Шу билан бирга, даъво талабининг қаноатлантиришдан рад этилган
қисмига мутаносиб равишда 2 437 205,12 сўм миқдорида давлат божи
ундиришни даъвогар ҳисобидан лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ U OYUNJON F YZI” оилавий корхонаси ҳисобидан
даъвогар “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти фойдасига 4 131 680
сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ U OYUNJON F YZI” оилавий корхонаси ҳисобидан
ҳисобидан республика бюджетига 82 633,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 2 437 205,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов