Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2602/46 Дата решения 03.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый FOREST OLOR
Source ID e2eef897-aa82-49dd-948d-4519124e4357 Claim ID PDF Hash 8eb3e268fd8969c9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 4 309 символов
4-1501-2602/46-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 3 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар “FOREST OLOR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 69 164 385,33 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “FOREST OLOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 69 164 385,33 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвогар ва жавобгар низони ўзаро келишув орқали ҳал этиш учун медиатив келишув тузганликларини баён этиб, судга даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида прокурор тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтириши ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Суд, тақдим қилинган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, медиатив келишувни қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 1 884 000 сўм давлат божини қайтаришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати суммасини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси зиммасида қолдирилсин. Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси томонидан олдиндан тўланган 1 884 000 сўм давлат божи аризасига асосан қайтарилсин. Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев