Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2609/444 Дата решения 03.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B G`D D SUSSUVPUDR T Ответчик / Подсудимый D NG` R SUSSUVPUDR T
Source ID 887d9de4-060d-4865-a34e-029d56e90b1b Claim ID PDF Hash bfb5a32d993b69c7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 685 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 3 февраль 4-1501-2609/444-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар раҳбари А.Ахмадалиев (шахс гувоҳномаси асосида), жавобгар раҳбари А.Олимов (шахс гувохномаси асосида) иштирокида, даъвогар “B G`D D SUSSUVPUDR T” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “D NG` R SUSSUVPUDR T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 35 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги юритилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “B G`D D SUSSUVPUDR T” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда “D NG` R SUSSUVPUDR T” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 14 апрель куни қайтариб бериш шарти билан 50 000 000 сўм молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида 1-сонли шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра, тўлов “Ёрдам берувчи”нинг ҳисоб рақамида “Ёрдам олувчи”нинг ҳисоб рақамига ўтказилади, шартнома бўйича “Ёрдам олувчи” “Ёрдам берувчи”нинг ҳисоб рақамига ўз ҳисоб рақамида пул маблағи пайдо бўлиши билан олган молиявий ёрдамни “Ёрдам берувчи”нинг таклифи билан баъзи бир харажатларни ҳисобга олган ҳолда қайтаришни ўз зиммасига олади. Даъвогар томонидан шартномага асосан 2022 йил 14 апрель куни 50 000 000 сўм миқдорида молиявий ёрдам пули жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан даъвогар ҳисобига 2022 йил 23 сентябрь куни молияий ёрдамнинг 15 000 000 сўми қайтарилган, бироқ қолган 35 000 000 сўми ўз вақтида қайтарилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни қайтариш ҳақида жавобгар номига юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 35 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар раҳбари суд мажлиси даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, жавобгар ҳозиргача қарздорликни тўламаганлигини баён этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгар раҳбари даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳақиқатда молиявий қийинчилик сабабли даъвогардан моддий ёрдам олганлигини, лекин ўз вақтида қайтаришни имкони бўлмаганлигини баён этиб, суддан қонуний қарор қабул қилишликни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасидаги мазкур низо қарз шартномаси бўйича муносабатлардан вужудга келган. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилган, бироқ жавобгар томонидан олинган молиявий ёрдамни ўз вақтида қайтариш чоралари кўрилмаган. Даъвогарнинг даъво талаби, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига молиявий ёрдам ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 октябрь куни тасдиқланган солиштирма далолатномаси ва шу каби бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 35 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 35 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражати ҳамда 412 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 732, 733-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “D NG` R SUSSUVPUDR T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “B G`D D SUSSUVPUDR T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 35 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражати ҳамда 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов