Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2602/1071 Дата решения 03.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый
Source ID e9991904-3b6b-4ac2-81ab-8e92980b7423 Claim ID PDF Hash b526bdc9954bd054... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддасининг 1-қисми ФКнинг 735 1 law
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисми ФКнинг 736 2 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 902 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 3 февраль 4-1501-2602/1071-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Х.Эргашев, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Джураева Гулхаёхон Зурабжановна ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз жами 71 337 247 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили У.Шарафидинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Джураева Гулхаёхон Зурабжановна (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз жами 71 337 247 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъво аризасида палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд кунига қадар жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгардан 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисмини муддатидан олдин ундиришни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 4 апрель куни 212-сонли микрокредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан даъвогар жавобгарга салқин ичимликлар тайёрлаш ва қадоқлаш фаолиятини кенгаштириш учун ускуна сотиб олиш мақсадида 64 000 000 (олтмиш тўрт миллион) сўм миқдорида 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағини бериш мажбуриятини, жавобгар эса, кредит маблағини ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Гарчанд, шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномасига асосан кредит маблағлари ўз вақтида ажратилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарзи ва фоизлари бўйича тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 2025 йил 14 октябрь ҳолатига 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этиш юзасидан юборилган огохлантириш натижаси бўйича қарздорликлар бартараф этилмаган. Натижада, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгардан 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисмини муддатидан олдин ундиришни сўраган. Ушбу қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган. ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан мазкур микрокредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда микрокредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда микрокредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган микрокредитни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан кредит шартномаси бўйича 64 000 000 сўм кредит асосий қисми, 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз жами 71 337 247 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, мазкур талаб иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида "Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади" деб белгиланган. Суд, ушбу қонун нормасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 64 000 000 сўм кредит асосий қисми, 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз жами 71 337 247 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 1 426 744,94 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 735, 736, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Джураева Гулхаёхон Зурабжановна ҳисобидан 64 000 000 сўм кредит асосий қисми, 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз жами 71 337 247 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Джураева Гулхаёхон Зурабжановна ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 426 744,94 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 3 февраль 4-1501-2602/1071-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 735, 736, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Джураева Гулхаёхон Зурабжановна ҳисобидан 64 000 000 сўм кредит асосий қисми, 7 337 247 сўм муддати ўтган фоиз жами 71 337 247 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Джураева Гулхаёхон Зурабжановна ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 426 744,94 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев