Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2609/73 Дата решения 03.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение US AHKA ARAQQIYO A Ответчик / Подсудимый GIDRO A SUS RANS SERVIS
Source ID eb46c48d-12dc-495e-9eea-6d47c4be6076 Claim ID PDF Hash 62a690852129e815... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 560 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 3 февраль 4-1501-2609/73-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси И.Тешабоев (аттестат асосида) иштирокида, даъвогар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 070 723 550,96 сўм ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 февраль кунидаги 4-1502-2402/8904-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) банкрот деб эътироф этилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш жараёнида даъвогар номида бўлган Ўзбекистон тумани, Кўл Элаш МФЙ, Дашт кўчаси 890-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:41:01:02:0082 бўлган, ер майдони 44802,47 квадрат метр бўлган, тошни қайта ишлаш бино-иншоотлари ҳамда Ўзбекистон тумани, Кўл Элаш МФЙ, Дашт кўчаси 891-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:41:01:02:0083 бўлган, ер майдони 30000,00 квадрат метр бўлган, карьер хўжалиги бино-иншоотлари, жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти олдидаги кредит қарздорлиги бўйича Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 ноябрь кунидаги 4-15022302/1640-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамияти ва “ B-QO’QON” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 482 849,35 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров таъминоти сифатида қўйилган гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги ҳал қиув қарорига асосан берилган ижро варақаси бўйича ўтказилган аукцион савдолари натижасига кўра, “ A WELL INVES CAPI AL” масъулияти чекланган жамияти 7 070 723 550,96 сўмга сотиб олганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгар номига вужудга келган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 29 ноябрь куни юборилган 28сонли талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 070 723 550,96 сўм ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суднинг ажрими тегишли тартибда почта алоқа бўлими орқали жавобгарнинг охирги кўрсатилган манзилига юборилган бўлсада, бироқ жавобгар манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси тўртинчи қисмида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаси бўйича муносабатлардан келиб чиққан. ФКнинг 264-моддасига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарга тегишли бўлган ва гаровга қўйилган мол-мулклар жойлашган манзил Ўзбекистон тумани, Кўл Элаш МФЙ, Дашт кўчаси 890-уй ва Дашт кўчаси 890-уй деб қайд этилиб, хатоликка йўл қўйилган, шу сабабли суд, суд мажлисига тақдим этилган далилларга асосланиб, кредит таъминоти сифатида даъвогар томонидан гаровга қўйилган, кадастр рақами 15:15:09:02:02:1423 бўлган, тошни қайта ишлаш биноиншоотларини, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 890-уйда жойлашган ҳамда кадастр рақами 15:15:05:01:01:0020 бўлган, карьер хўжалиги бино-иншоотларини, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 632-уйда жойлашган деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти ва “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 30 апрель куни имзоланган бош келишув, 2021 йил 30 июнь куни имзоланган 1-сонли қўшимча келишув ва 2022 йил 20 июль куни имзоланган 2-сонли қўшимча келишувларга кўра, асфальтбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 29 ой муддатга, йиллик 7,99 фоиз тўлаш шарти билан 3 850 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида бир қанча мол-мулклар, шу билан бирга даъвогар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 890-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:09:02:02:1423 бўлган, тошни қайта ишлаш бино-иншоотлари ҳамда Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 632-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:05:01:01:0020 бўлган, карьер хўжалиги бино-иншоотлари гаровга қўйилган. “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти Қўқон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судлари ассоциацияси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2023 йил 5 июнь кунидаги “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамияти ва “ B-QO’QON” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 482 849,35 АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 июнь кунидаги ажрими билан ижро варақаси берилган. 2023 йил 2 ноябрь куни “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти Қўқон туманлараро иқтисодий судига такроран ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида кўчмас мол-мулкларнинг реквизитлари тўлиқ кўрсатилмаганлиги сабабли, дастлабки ижро варақасини чақириб олиб, янгидан ижро варақаси бериш сўралган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 ноябрь кунидаги ажрими билан дастлабки ижро варақаси чақириб олиниб, янги ижро варақаси берилган. Мазкур ижро варақасига кўра, “INVES FINANCE BANK” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамияти ва “ B-QO’QON” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 482 849,35 АҚШ доллари ундирилиб, ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 890-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:09:02:02:1423 бўлган, тошни қайта ишлаш бино-иншоотлари ҳамда Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 632-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:05:01:01:0020 бўлган, карьер хўжалиги биноиншоотларига қаратилган. Даъвогар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамиятининг ҳамда “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси Абдукаримов Абдусаид Абдуфаттоҳ ўғли ҳисобланади. Жавобгар олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаганлиги натижасида суднинг ҳал қилув қарорига асосан вужудга келган қарздорликни ундириш ва ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мол-мулкларга қаратилган. Даъвогарнинг кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 890-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:09:02:02:1423 бўлган, тошни қайта ишлаш бино-иншоотлари 2023 йил 29 декабрь куни ўтказилган аукцион савдоларида 4 728 943 222,01 сўм қийматда ва Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 890уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:09:02:02:1423 бўлган, тошни қайта ишлаш бино-иншоотлари ҳамда Ўзбекистон тумани, Ражабгарди ҚФЙ, Жумабойчек қишлоғи, 632-уйда жойлашган, кадастр рақами 15:15:05:01:01:0020 бўлган, карьер хўжалиги бино-иншоотлари 2 341 780 328,95 сўм қийматда, жами 7 070 723 550,96 сўмга “ A WELL INVES CAPI AL” масъулияти чекланган жамиятига сотилган. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси иккинчи қисмига кўра, ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил қарздордан унинг қийматини ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар олган кредит маблағи учун даъвогарга тегишли бўлган мол-мулкини гаровга қўйиши ва ушбу мол-мулкларни аукцион савдолари орқали учинчи шахсга сотилиб, бегоналаштирилиши оқибатида даъвогарга 7 070 723 550,96 сўм миқдорида зарар етказилган деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 070 723 550,96 сўм ундириш тўғрисидаги талабини асосли ҳамда ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 070 723 550,96 сўм маблағ ва 41 200 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 141 414 471,01 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 8,234,236,333-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ US AHKA ARAQQIYO A’ IR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 070 723 550,96 сўм маблағ ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “GIDRO A SUS RANS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 141 414 471,01 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов