Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2601/195 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 963e2997-d966-41a1-8dd9-afeff2786d01 Claim ID PDF Hash c8ca4f9c56b0190d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Текст решения 3 968 символов
ХХХХ-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 02 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХ суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХХХ манфаатида жавобгар ХХХХдан 50.000.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар вакилиХ.Солиев (ордер асосида)нинг иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар ХХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 50.000.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра, суд ишни жавобгар вакилининг иштироксиз кўришни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йилнинг 12 август куни 34-сонли шартнома тузилиб, унга асосан даъвогар томонидан 50.000.000 сўм маблағлар 2024 йилнинг 13 август кунги 2245-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгарга “битум” маҳсулотларини сотиб олиш учун ўтказиб берилган. Жавобгар ўзининг мажбуриятини шартнома шартларига асосан бажармасдан маҳсулотларни даъвогарга топширмаганлиги сабабли даъвогар олдида унинг 50.000.000 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 50.000.000 сўм миқдорида асосий қарзи шартнома, тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топган. Шунга кўра даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 50.000.000 сўм миқдорида асосий қарзни ундириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 50.000.000 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, давлат божи ва видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатларни жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХ фойдасига жавобгар ХХХХ ҳисобидан 50.000.000 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати, жами 50.041.200 сўм ундирилсин. Жавобгар ХХХХ ҳисобидан: - давлат бюджетига 1.000.000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи ХХХХ