← Назад
Решение #2816039 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
5 116 символов
4-1501-2607/161-сонли иш
ФАРҒОНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида )
Фарғона шаҳри
2026 йил 2 февраль
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси И.С.Турсунов раислигида,
Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси О.Холматовнинг қатнашувида, даъвогар вакили У.Мирзаматова
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ------------------------------газеталари таҳририяти масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – ------------------------------давлат муассасаси ҳисобидан 11 557 500 сўм миқдорида
асоссиз ортирилган бойлик қийматини ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ------------------------------- газеталари таҳририяти масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – -------------------------------давлат
муассасаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
11 557 500 сўм миқдорида асоссиз ортирилган бойлик қийматини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизматлари бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур
қоидага асосан суд, ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, Фарғона туманларо
иқтисодий судининг 4-1501-2601/99-сонли иқтисодий иш бўйича 2026 йил 28
январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг айни бир предмет ва айни бир
асослар билан жавобгар -------------------------------давлат муассасаси ҳисобидан
11 557 500 сўм миқдорида асоссиз ортирилган бойлик қийматини ундириш
тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
11 557 500 сўм миқдорида асоссиз ортирилган бойлик қиймати ва суд
харажатлари ундириш белгиланганлигини, баён қилиб, ишни қонуний ҳал
этишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво бўйича ўз фикрини баён этиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманларо иқтисодий
судининг 4-1501-2601/99-сонли иқтисодий иш бўйича 2026 йил 28 январдаги
ҳал қилув қарори билан аризачининг айни бир предмет ва айни бир асослар
билан жавобгар -------------------------------давлат муассасаси ҳисобидан 11 557
500 сўм миқдорида асоссиз ортирилган бойлик қийматини ундириш
тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
11 557 500 сўм миқдорида асоссиз ортирилган бойлик қиймати ва суд
харажатлари ундириш белгиланганлиги аниқланди.
Бироқ мазкур ҳал қилув қарор бугунги кунга қонуний кучга кирмаган.
Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 1-бандига кўра,
фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди
иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги
ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 7-бандига кўра, суднинг ёки ҳакамлик судининг
иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги
ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган.
Бироқ мазкур даъво бўйича давлат божи ва почта харажати
тўланмаганлиги аниқланди.
Бу ҳолатда суд даъвогардан давлат божи ундирмасликни, суд депозитига
41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Баён қилинганларга кўра, суд Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 1-бандига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, аризасичидан
давлат божи ундирмасликни, аризачидан Суд депозитига 41200 сўм почта
харажати ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108,118,195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
------------------------------- газеталари таҳририяти масъулияти чекланган
жамиятининг
2026 йил 12 январь кунги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
------------------------------- газеталари таҳририяти масъулияти чекланган
жамиятидан суд депозитига 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибда ва
муддатда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтириш ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов