Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2607/194 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a4b96c45-70d3-4ae0-b45c-04d7f53c3a60 Claim ID PDF Hash 21808fb9e1d27ad7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 534 символов
4-1501-2607/194-сонли иш ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили адвокат Х.Солиев (ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар ---------------------масъулияти чекланган жамияти, жавобгар "----------------------" масъулияти чекланган жамиятидан 400 000 000 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризадан кўринишича, ----------------------масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) ва "----------------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 3 январь кунида 5-сонли шртнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, жавобгар битум маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномаларга асосан, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар учун олдиндан 400 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 400 000 000 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 январь кунида электрон тартибда 5-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, жавобгар 65.6 тонна битум маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича жавобгарга 2025 йил 3 январь кунги 482-сонли тўлов топшириқномаси билан битум маҳсулоти сотиб олиши учун 400 000 000 сўм пул маблағларини олдиндан ўтказиб берган. Бироқ жавобгар даъвогарга маҳсулотларни етказиб бермаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик суммаси 400 000 000 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома ва 2025 йил 3 январь кунги 482-сонли тўлов топшириқномаси билан ўз исботини топади. Бу ҳолатда суд даъвони асосли деб топиб, қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати, Давлат бюджетига 8 000 000 сўм давлат божи ва суд депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришини лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар "----------------------" масъулияти чекланган жамиятидан: даъвогар ----------------------масъулияти чекланган жамияти фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати; Давлат бюджетига 8 000 000 сўм давлат божи; Суд депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: И.С.Турсунов