Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2601/12 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8be49b51-52d6-410c-8f97-683e5807c682 Claim ID PDF Hash e4373e1836b22e02... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ФКнинг 1026-моддаси ФКнинг 1026 law
ФКнинг 8-моддаси ФКнинг 8 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 666 символов
ХХХ-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХнинг котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси ХХХХХХ, даъвогар вакили ХХХХХ (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Камолов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида ХХХХ манфаатида жавобгар ХХХХ ҳисобидан 3.926.559.857 сўм асоссиз эгалланган мулк қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХХ(бундан буён матнларда даъвогар деб юритилади) манфатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ (бундан буён матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.926.559.857 сўм асоссиз эгалланган мулк қийматини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво талаби миқдорини 4 475 789 615 сўмга кўпайтириш ҳақида аризаси суднинг ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизматлари бошқармаси, Бағдод туман ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида (бундан буён матнларда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги юзасидан фикр билдирди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасини рад этишни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарга “Чигит” пахта тайёрлаш маскани бино-иншоотлари ҳамда фойдаланишидаги ер майдонлари Бағдод тумани ҳокимининг 2019 йил 16 апрель кунги 2041-сонли қарори билан эгалик қилиш ва доимий фойдаланиш учун бириктирилиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрь кунги 617-F-сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойишнинг 1-бандида Фарғона вилоят ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Бағдод пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган Фарғона вилояти, Бағдод тумани, “Обод юрт” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чигит” пахта тайёрлаш масканининг бино ва иншоотларини “Бағдод пахта тозалаш” АЖ бошқарув органлари қарорига асосан объектнинг баҳоланган қиймати миқдорида “Бағдод пахта тозалаш” АЖнинг бюджет олдидаги мавжуд қарздорликларини камайтириш ҳисобига Бағдод тумани ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқаруви ҳуқуқи билан бериш, 2-бандида Бағдод туман ҳокимлиги “Бағдод пахта тозалаш” АЖ билан биргаликда объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш ишларини амалга ошириш, 3-бандида Фарғона вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда объект негизида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этиш чораларини кўриш белгиланган. Шунга кўра, “Чигит” пахта тайёрлаш масканининг бино ва иншоотлари ва кўчар мулклари 2021 йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар “Бизнес мустақил баҳо” МЧЖ томонидан 3 926 559 857 сўмга баҳоланган. Шундан сўнг, даъвогар ва Бағдод тумани ҳокимлиги ўртасида 2021 йилнинг 30 октябрь куни тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан “Чигит” пахта тайёрлаш масканининг бино ва иншоотлари мулкий мажмуаси, 56 095,80 м2 ер майдони билан Бағдод туман ҳокимлигига ўтказилган. Бироқ, Халқ депутатлари Бағдод тумани кенгашининг 2021 йил 24 ноябрь кунги VI-36-43-11-152-К/21-сонли қарорига кўра “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги Чигит қишлоғида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этиш учун 5.5 гектар ер майдонида ажратилганлиги маълумот учун қабул қилиниб, “Обод юрт” МФЙда жойлашган “Бағдод пахта тозалаш” АЖ балансидаги 5.5 га ер майдонига эга собиқ Чигит пахта қабул қилиш пункти бино-иншоотлари негизида “Чигит Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилган, шунингдек иловада кўрсатилган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган, фойдаланилмаётган объектларни кичик саноат зонаси ташкил этиш мақсадида хатлов ишларини ўтказган ҳолда туман ҳокимлиги тасарруфига беминнат ўтказиб берилишини таъминлаш ва объектни лотларга ажратган ҳолда, аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш вазифалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июнь кунги “Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-153-сон Фармонига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат муассасаси шаклидаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — ягона дирекциялар) сифатида қайта ташкил этилган ҳамда уларга қўшимча равишда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш, улар ҳудудидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукционга чиқариш вазифалари юклатилган. Кейинчалик кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция ХХХХХХ тасарруфига ўтган. “ХХХХХХнинг ХХХ пахта тайёрлаш масканининг бино ва иншоотлари ва ер майдони бегоналаштирилиши натижаси унинг солиқдан бўлган қарздорликлари камайтирилмаган сабабли, даъвогар жавобгардан 3.926.559.857 сўм асоссиз эгалланган мулк қийматини ундириб беришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 1026-моддасига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб қолинган молмулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим. Юқоридагилардан кўринишича, жавобгарга Халқ депутатлари Бағдод тумани кенгашининг 2021 йил 24 ноябрь кунги VI-36-43-11-152-К/21-сонли қарорига кўра ХХХХХ ҳудудидаги Чигит қишлоғида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этиш учун 5.5 гектар ер майдонида ажратилган. ФКнинг 8-моддасига асосан қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келади. ФКнинг 11-моддасига асосан давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш орқали фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Бироқ, даъвогар Халқ депутатлари Бағдод тумани кенгашининг 2021 йил 24 ноябрь кунги VI-36-43-11-152-К/21-сонли қарори бўйича Фарғона туманлараро маъмурий судига шикоят қилмаган. Қолаверса ХХХХХХХХ 55 215.00 кв.м ер майдонига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг 2025 йил 21 ноябрь кунги 1730209-Y-25006824 рақам билан рўйхатдан ўтказилган. Юқоридагиларга кўра суд даъво талабини муҳокама қилиб , қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 78 531 196,3 сўм давлат божи ундириб, даъвогар томонидан тўланган 10 984 596 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Даъвогар ХХХХҳисобидан республика бюджетига 78 531 196,3 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ХХХХтомонидан тўланган 10 984 596 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи: ХХХХ