Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22984 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7a19869f-2601-42ea-890a-6af1fce7f035 Claim ID PDF Hash 72e4067ce110e7f2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 4 133 символов
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль 4-1501-2501/22984-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома асосида) У.Шарафидинов, жавобгар вакили (ишончнома ва ордерга асосида) А.Маматовларни иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХХi” манфаатида жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 90 034,9 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХХi” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 593,64 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 30 199,71 АҚШ доллари пеня, 47 241,55 АҚШ доллари фоиз, жами 90 034,9 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 2 февраль кунги тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили ушбу масала юзасидан ўзаро медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгардан вакил иштирок этмади, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги, медиатив келишув улар томонидан имзоланиб, тасдиқланганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида медиатор Х.Қодиров иштирокида 2026 йил 2 февраль куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни ва жавобгардан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ХХХХХi” томонидан тўлаган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Т.Маматожиев