Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/9502 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ev rgr n ns Ответчик / Подсудимый H mz Exs rt T kstil
Source ID 6c4b82d7-cb36-4fa5-be3c-0a389fc455ef Claim ID PDF Hash e73798333dcd2f22... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 340-моддаси ФКнинг 340 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 941 символов
4-1505-2501/9502-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья У.Эргашев Апелляция инстанцияда маърузачи судья Д. Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Ф.Хожибоев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ev rgr n ns” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга киритилган жавобгар “H mz Exs rt T kstil” масъулияти чекланган жамиятидан 782 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “H mz Exs rt T kstil” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ev rgr n ns” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “H mz Exs rt T kstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 782 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар “F rg n gr dri ” МЧЖ фойдасига жавобгар ҳисобидан 782 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта ҳаражати ва республика бюджетида 15 640 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Суднинг 2025 йил 24 декабрдаги хатони тузатиш тўғрисидаги ажрими билан ҳал қилув қарори хулоса қисмининг 2-хатбошиси жавобгар ҳисобидан даъвогар жавобгар фойдасига 782 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин деб ўзгартирилиб ёзувдаги хато тузатилган. 2 Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти келтириб, унда тарафлар ўртасида 2022 йил 22 декабрда Q-4-сонли қарз шартномаси тузилмаганлиги, ваҳоланки шартнома даъвогар томонидан “Did x.uz” электрон дастури орқали 2025 йил 23 январь куни соат 11-53да юборилганлиги, даъвогар раҳбари Э.Сотволдиев томонидан 2023 йил 9 январдаги “Талаб қилиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисида”ги шартнома тақдим этилганлиги, мазкур уч томонлама шартномага асосан жавобгарга ўтказиб берилган 782 000 000 сўм пул маблағини келгусида талаб қилиб олиш ҳуқуқи “F rg n gr dri ” МЧЖга ўтказилганлиги, шунинг учун даъвогарда пул маблағини талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, шунингдек даъвогар томонидан жавобгарга юборган алоқа хатининг санаси 2022 йил 18 январь этиб кўрсатилганлиги, аслида 2023 йил 18 январдаги 1-сонли алоқа хатида жавобгарга ўтказилган 782 000 000 сўм маблағи “B l nti T ur” МЧЖнинг жавобгар олдидаги қарздорлигига йўналтиришни сўрагани, зеро алоқа хатида ўтказиб берилган маблағни санаси ва тўлов топшириқномаси рақами кўрсатиб ўтилганлиги, даъвогар, жавобгар ва “B l nti T ur” МЧЖ ўртасида 2022 йил 12 декабрда 1-сонли уч томонлама шартнома тузишга келишилганлиги, келишувга асосан “B l nti T ur” МЧЖ омборларида сақлаётган фойдаланишга яроқли бўлган сувни тежовчи технология ускуна ва жиҳозларни даъвогарга топшириши орқали шартнома тарафлари ўзаро ҳисоб-китоб қилишга келишилгани, лекин шартномани имзолаш учун олган Э.Сотволдиев шу кунга қадар жавобгарга қайтармаганлиги, лекин даъвогар томонидан “B l nti T ur” МЧЖдан жами 782 000 000 сўмлик сувни тежовчи технологиялари ускуна ва жиҳозлар қабул қилиб олинганлиги, шунга кўра, 2023 йил 18 январдаги 1-сонли алоқа хатида ўтказилган маблағни учинчи шахс “B l nti T ur” МЧЖнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги учун йўналтириш сўралганлиги, мазкур алоқа хатига асосан жавобгар томонидан учинчи шахс “B l nti T ur” МЧЖнинг жавобгар олдидаги мавжуд қарздорлигини камайтиришга йўналтирилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, даъвогар ва “F rg n gr dri ” МЧЖнинг раҳбари битта шахс Э.Сотволдиев бўлгани, даъвогар билан қарз шартномаси тузилмагани, 2022 йил 23 декабрда даъвогар жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига 782 000 000 сўм пул маблағини қарз сифатида ўтказиб бергани, аммо 2023 йил 9 январдаги “Талаб қилиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисида”ги шартномага асосан даъвогар 782 000 000 сўм қарзни жавобгардан талаб этиш ҳуқуқини “F rg n gr dri ” МЧЖга ўтказилгани, яъни қарзни талаб этиш ҳуқуқи жавобгардан бошга юридик шахсга ўтгани, шунингдек жавобгар кластер бўлгани учун у билан фьючерс шартномаларини тузган фермер хўжаликларига томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ишларини молиялаштиргани учун жавобгар 2022 йил 7 ноябрда жавобгар, “B l nti T ur” МЧЖ (етказиб берувчи) ва “F rg n gr dri ” МЧЖ (қабул қилувчи) ўртасида тузилган шартномада “B l nti T ur” МЧЖнинг омборларида сақланаётган 1 800 000 000 сўмлик томчилатиб суғориш ускуналарини 3 “F rg n gr dri ” МЧЖ қабул қилиши, олинган маҳсулот ҳақини “F rg n gr dri ” МЧЖдан талаб қилиш ҳуқуқи жавобгарга ўтганини, яъни жавобгарнинг даъвогар ва “F rg n gr dri ” МЧЖдан қарзи бўлмагани, аксинча жавобгар ўзини ҳақини ундиришга ҳаракат қилганида даъвогар 2025 йил 13 августдаги талабномасида 782 000 000 сўм қарзни қайтаришни талаб этганини, лекин қарздорлик бўлмаганини даъвогар ва “F rg n gr dri ” МЧЖ раҳбари Э.Сотволдиев яхши билгани, у ўзи судга келганида жавобгарнинг қарзи йўқлигига янада ойдинлик киритишини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни ҳамда илтимосномасида суд мажлисини даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида палата ва даъвогар хабардор қилинган, лекин вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Даъвогар вакили 2026 йил 2 февралдаги 4-сонли хатида биринчи инстанция суди томонидан 782 000 000 сўм фоизсиз молиявий ёрдам ва почта харажатини ундириб адолатли қарор қабул қилингани, қарз 2022 йил 22 декабрдаги 4-сонли тўлов топшириқномаси орқали ўтказиб берилгани, жавобгар қарзни қайтариб бермагани, гарчанд тарафлар 2023 йил 7 январда уч томонлама қарздан воз кечиш шартномаси имзолаган бўлса-да жавобгар тақдим этган уч томонлама шартномада ҳуқуқий муносабатлар мазмуни йўқлиги, даъвогарнинг қарзни талаб қилиб олиш ҳуқуқи бошқа тарафга ўтказилмаганини баён қилиб апелляция шикоятни рад қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни судга ҳозир бўлмаган палата ва даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Апелляция судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва иш бўйича янги қарор қабул қилиб, даъво талабини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. 4 ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Даъвогар жавобгар юборган 2025 йил 13 августдаги 17-сонли талабномасида 2022 йил 22 декабрдаги Q-4-сонли фоизсиз қарз шартномаси бўйича ўтказиб берилган 782 000 000 сўмни 5 иш куни ичида қайтаришни талаб этган, талаби бажарилмагани учун судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги сайтидан олинган маълумотномага кўра, 2023 йил 19 январда берилган 2064096-сонли гувоҳномага асосан (СТИР 305 887 428) даъвогарнинг номи “Uz Ev r Gr n” МЧЖдан “Ev rgr n ns” МЧЖга ўзгарган. Биринчи инстанция суди қарз шартномаси жавобгар томонидан имзоланмагани учун шартнома тузилмаган деб топиб қарз суммаси қайтарилмагани учун пул маблағини жавобгардан даъвогар фойдасига ундирган. Қарз шартномаси тузилмагани ҳолати шартнома даъвогар томонидан электрон шаклда 2025 йил 23 январда юборилгани, лекин уни жавобгар имзоламагани билан тасдиқланади. Даъвогар 2022 йил 23 декабрдаги 4-сонли тўлов топшириқномасида “Ev rgr n ns” МЧЖ номини келтириб ҳамда тарафлар ўртасида аслида тузилмаган “2022 йил 22 декабрдаги шартномага асосан қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам ўтказиш” деган асосни келтириб, жавобгарга 782 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб берган. Жавобгар томонидан биринчи инстанция судига 2023 йил 9 январда “Uz Ev r Gr n” МЧЖ (берувчи томон), “F rg n gr dri ” МЧЖ (олувчи томон) ва жавобгар ўртасида тузилган уч томонлама шартномани тақдим этган. Шартноманинг 1 ва 2-бандларига кўра, “Uz Ev r Gr n” 782 000 000 сўмлик ҳақини жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқини “F rg n gr dri ” МЧЖга ўтказиб берган. Ушбу шартномани “Uz Ev r Gr n” МЧЖ (берувчи томон) ва “F rg n gr dri ” МЧЖ (олувчи томон) номидан Э.Сотволдиев имзолаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 363-моддасига асосан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, 5 тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Гарчанд уч томонлама шартнома матни юзаки ёзилган бўлса-да, судлов ҳайъати даъвогар 2022 йил 23 декабрдаги 4-сонли тўлов топшириқномаси орқали 782 000 000 сўмни қайтариш шарти билан жавобгарга ўтказиб бергани учун 2023 йил 9 январдаги “Талаб қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида”ги шартнома даъвогарнинг жавобгардан 782 000 000 сўм ҳақини талаб қилиш ҳуқуқини “F rg n gr dri ” МЧЖга ўтказиб бериш мақсадида тузилган деган хулосага келади. ФК 313-моддасининг биринчи қисмига асосан мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Шунингдек, ФКнинг 340-моддасига кўра, мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Даъвогар 782 000 000 сўмни жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқини “F rg n gr dri ” МЧЖга ўтказиб бергани учун даъвогарда 782 000 000 сўм пул маблағини жавобгардан ундириши талаби билан судга мурожаат эта олмасди. Жавобгарнинг апелляция шикоятидаги “F rg n gr dri ” МЧЖ олдида ҳам 782 000 000 сўмлик қарзи йўқлиги, чунки 2022 йил 7 ноябрдаги шартномага асосан “B l nti T ur” МЧЖ (ушбу юридик шахс Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 майдаги 4-1001-2302/19355-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган)дан “F rg n gr dri ” МЧЖ даъвогарга тегишли бўлган 1 800 000 000 сўмлик томчилатиб суғориш ускуналарини қабул қилиб олгани ҳақидаги важлари ва ушбу важларига тегишли бўлган деб судлов ҳайъатига тақдим этган 2022 йил 7 ноябрдаги “B l nti T ur” МЧЖ (етказиб берувчи) “F rg n gr dri ” МЧЖ (қабул қилувчи) ва жавобгар уч томонлама тузилган шартнома, шунингдек 2022 йил 18 январь санаси келтирилган даъвогарнинг алоқа хати судлов ҳайъати томонидан текширилмади ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмади, чунки кўрилаётган иқтисодий ишнинг даъво предмети ва асоси бошқа, яъни қарз шартномаси бўйича жавобгардан пул маблағини ундириш ҳисобланади. Ишни кўришда “F rg n gr dri ” МЧЖнинг жавобгар ўртасидаги қарздорлик ёки ҳақдорлик масаласи кўрилмагани сабабли ишни кўриш натижаси “F rg n gr dri ” МЧЖ ёки банкрот деб топилган “B l nti T ur” МЧЖ кредиторларини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмаслиги учун судлов ҳайъати “B l nti T ur” МЧЖнинг кредиторлари ҳамда “F rg n gr dri ” МЧЖларни учинчи шахс сифатида ишга жалб этиш зарурати йўқ деган хулосага келган. Юқорида келтирилган далилларга асосан биринчи инстанция судининг қарзни талаб қилиш ҳуқуқи “F rg n gr dri ” МЧЖга ўтмагани ҳақидаги 6 хулосаси иш ҳужжатларидаги 2023 йил 9 январдаги уч томонлама шартнома шартларига мувофиқ эмас. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, судлов ҳайъати даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогардан биринчи инстанция учун республика бюджетига 15 640 000 сўм давлат божини, шунингдек жавобгар фойдасига 7 820 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати ИПК 68, 118, 260, 276-280-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Жавобгар “H mz Exs rt T kstil” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “Ev rgr n ns” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаби рад этилсин. Даъвогар “Ev rgr n ns” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Ev rgr n ns” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 15 640 000 сўм давлат божи; 7 - жавобгар “H mz Exs rt T kstil” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 820 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Ф.Миров Д.Акрамова