Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/21702 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевич Ответчик / Подсудимый Ҳудудгазтаъминот
Source ID fa3216ed-f8e5-4b33-b034-0c0eab6882bd Claim ID PDF Hash da0b971b0a5e0241... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 276-моддаси нинг 276 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 61-моддаси ИПКнинг 61 law
аролик кодексининг 45-моддаси аролик кодекси 45 code_article
онунининг 57-моддаси онуни 57 law
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
онунининг 10-моддаси онуни 10 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 008 символов
4-1501-2501/21702-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Т.Маматожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Ф.Мировдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ЯТТ вакили С.Ахмаджонов (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Ибрагимов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевичнинг жавобгар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни “АСКУГ ЮР” дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни ва 3 000 000 сўм моддий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 декабрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевич томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевич (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевичга ҳисобланган 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни “АСКУГ ЮР” дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни ва 3 000 000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгар зиммасига 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар томонидан тўланган 60 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Шуниндек, даъвогар томонидан тўланган 2 030 000 сўм давлат божи аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида қайтарилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, даъвогарнинг манфаатлари эътиборга олинмай, бир томонлама қарор қабул қилинганлиги, хусусан, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1 ҳамда 1.4-бандларида тарафларнинг мажбуриятлари белгиланганлигини, шартноманинг 11.3-бандида эса шартноманинг амал қилиш муддатлари белгиланганлигини, шартнома тарафлар учун мажбурий эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрь кунги ПҚ-77-сонли қарорида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиб келишини, бироқ жавобгар ушбу қарор билан белгиланган ҳуқуқларини инобатга олмасдан даъвогарга 2022 йил январь ойига газ корхонасининг “АСКУГ ЮР” дастурида истеъмол қилинган 147 065 м3 газ нархи қўлланилмаслиги оқибатида 147 065 000 сўм ҳисобланганлигини, мазкур ҳолат бўйича қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилмаганлиги боис, мазкур ҳолат бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилишга сабаб бўлганлигини, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгарга 10 (ўн) кун муддат ичида “АСКУГ ЮР” дастурида №16115272-сонли улгуржи истеъмолчининг абонент картасида 2022 йил январь ойи учун ҳисобланган 147 065 000 сўм ўрнига 55 884 700 сўмга ўзгартириш мажбурияти юклатилганлигини, мазкур хатолик натижасида юзага келган асоссиз қарздорликка нисбатан жавобгар томонидан тегишли давр учун асоссиз 91 028 270 сўм пеня ҳисобланганлиги ва ушбу пеня суднинг тегишли қарори ва даъвогарнинг мурожаатига қарамасдан олиб ташланмаганлигини, суднинг якуний суд ҳужжатига асосан асоссиз қарздорлик сифатида топилган суммага нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеня ҳам ўз-ўзидан асоссиз ҳисобланишини, ҳолат юзасидан жавобгар масъул ходимлари низо суд орқали ҳал қилинишини, суддан ташқари ҳал қилиш механизми мавжуд эмаслигини таъкидлаганлигини ва судгача ҳамда суд мажлиси жараёнларида ҳам даъвогарнинг даъво талабига эътирозлари йўқлигини баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг иш юритишни тугатиш қисмини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили адвокат тушунтириш бериб, апелляция шикоятида келтириб ўтган важларини қўллаб-қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили тушунтириш бериб, апелляция шикоятига эътирози йўқлигини, низо суд орқали ҳал қилинишини, суддан ташқари ҳал қилиш механизми мавжуд эмаслигини баён қилиб, апелляция шикоятини қонуний ҳал қилишни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Иш ҳолатларига кўра, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар тадбиркорнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига 10 (ўн) кун муддат ичида “АСКУГ ЮР” дастурида №16115272-сонли улгуржи истеъмолчининг абонент картасида 2022 йил январь ойи учун ҳисобланган 147 065 000 сўм ўрнига 55 884 700 сўмга ўзгартириш мажбурияти юклатилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарорига асосан асоссиз деб топилган 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни “АСКУГ ЮР” дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар зиммасига 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни “АСКУГ ЮР” дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш талаби иқтисодий судга тааллуқли эмаслиги асоси билан мазкур даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топган. Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг мазкур ҳулосаси билан келишади. ИПКнинг 25-моддаси биринчи бандига кўра, иқтисодий судга, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлилиги белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, суд агар, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 май кунги 13-сонли қарорининг 22-банди иккинчи хатбошисига кўра, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПКнинг 25 ва 26моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилиги ФПКнинг 26моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда, низонинг судга тааллуқлилиги, ишни кўриш жараёнида ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Биринчи инстанция суди даъвонинг дастурдан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбурият юклаш талаби бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан 3 000 000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризасида мазкур низоли-ҳуқуқий вазият бўйича тегишли равишда қонуний чоралар кўриш, суд органларига мурожаат қилиш юзасидан “S rd r Justi ” адвокатлик бюроси билан ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузган бўлиб, мазкур шартноманинг қиймати 3 000 000 сўмни ташкил қилиши баён қилинган. ИПКнинг 61-моддаси биринчи ҳамда иккинчи хатбошисига кўра, судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кооперация тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси. Фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ва (ёки) вакиллари орқали юритишга ҳақлидир. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг асоссиз ҳисобланган пеняни дастурдан ўчириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги асосий даъво талаби бўйича иш юритишдан тугатилганлиги, адвокат ҳизматидан фойдаланиш ҳар бир тарафнинг ўз ҳуқуқи эканлиги, шунингдек даъвогарга адвокат хизматидан фойдаланиш натижасида адвокат хизмати учун тўланган 3 000 000 сўм пул маблағи даъвогарга зарар сифатида баҳоланишини суд ассосиз деб ҳисоблаб, ушбу талабни ҳам қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги биринчи инстанция судининг тўхтами билан судлов ҳайъати келишади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тўпланган ҳужжатлар, аниқланган ҳолатлар, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг берган тушунтиришларига асосан, даъвогарнинг даъво талаби бўйича биринчи инстанция суди иш юритишдан тугатиш тўғрисида тўғри ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир важга баҳо берилиши керак. Судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятда келтирилган ва суд мажлисида баён қилган биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги ҳақидаги ва бошқа важларига ҳам қўшилмайди. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилишда қуйидаги қонун нормаларига асосланади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати суд ҳаражатларини қуйидагича тақсимлашни лозим топади. Зеро, апелляция шикояти қаноатлантирилмаганлиги, даъвонинг жавобгар зиммасига мажбурият юклаш талаби судга тааллуқли эмаслиги сабабли иш юритишдан тугатилганлиги сабабли ушбу қисми бўйича давлат божи ундирмасликни, даъвонинг зарар ундириш қисми бўйича биринчи инстанция суди учун 412 000 сўм, апелляция инстанцияси суди учун 206 000 сўм давлат божи ва тўланган 82 400 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 1 472 000 сўм давлат божи суммасини даъвогарга аризасига асосан республика бюджетидан қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9, 17, 19-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 61, 68, 110, 118, 274-280-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевичнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 декабрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевич томонидан олдиндан тўланган 618 000 сўм давлат божи ҳамда 82 400 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. ЯТТ Каримов Илхомжон Дехқонбоевичга ортиқча тўланган 1 472 000 сўм давлат божи суммаси аризасига асосан республика бюджетидан маълумотнома асосида қайтарилсин. Қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят, (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова Ф.Миров