Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1503-2501/6831 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4e4b61ed-eb3c-49db-9ec6-ac33fed0d9f7 Claim ID PDF Hash 9d008d4e1d1172fb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
ИПКнинг 127-моддаси ИПКнинг 127 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 218 символов
4-1503-2501/6831-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - И.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судья - М.Умматова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан кредитор вакили А.Муратов (2026 йил 2 февралдаги 27-11883-сонли ишончнома асосида), тугатиш бошқарувчиси У.Холмирзаев (паспорт ва 000484-сонли аттестати асосида), қарздор вакили И.Эшонқулов (2026 йил 2 февралдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, кредитор Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг қарздор “Nur B xt Zi si” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 декабрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қарздор “Nur B xt Zi si” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “кредитор” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Nur B xt Zi si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд бошқарувчиси У.Холмирзаев тайинланган, шунингдек қарздордан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи, кредитор фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Суднинг ҳал қилув қарори ижроси бўйича 2025 йил 16 декабрда ижро варақалари берилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб қарздор Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. 2 Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлигини, суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози эканлигини, хусусан иқтисодий иш қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилганлигини, кредитор қарздорга нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолганлигини, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини, шу сабабли қарздорга нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топишни сўраганлигини, қарздор 2023 йилда ер ижараси шартномаси бўйича ўтказилган “аукцион”да ғолиб бўлганлигини, шу вақтдан бошлаб юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб ўз фаолиятини бошлаганлигини, қарздорнинг фаолияти пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашганлигини, қарздор ўз фаолияти давомида юзага келган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 134 846 851 сўм қарздорликни бартараф қилиб келаётганлигини, 2025 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари давомида жами 46 790 314 сўм миқдорида тўловлар амалга оширганлигини, қарздор банкротлик даражасига етиб келмаганлигини, ҳозирда қарздорнинг ҳисоб-рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Қарздор вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни келтириб ўтди ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси апелляция шикоятига нисбатан эътирозларини билдириб, кредитор томонидан судга “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) талабларига мувофиқ тарзда ариза билан мурожаат қилганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, кредиторлар талаблари реестри бўйича қарздорнинг қарздорлиги бугунги кунда 130 841 885 сўмни ташкил қилишини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили апелляция шикоятига нисбатан эътирозларини билдириб, берган тушунтиришида қарздорнинг 2025 йил 10 ноябрь ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлиги 134 846 851,06 сўмни ташкил қилганлигини, бироқ қарздор томонидан мазкур қарздорлик ихтиёрий тўланмаганлигини, солиқ органининг қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига юборилганлигини, бироқ тўловлар амалга оширилмаганлигини, шу боисдан ижро ҳужжатлари ижросиз қайтарилганлигини, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини, хусусан кредиторлар талаблари реестри бўйича қарздорнинг жами қарздорлиги 130 841 885 сўмни ташкил қилишини, қарздор томонидан амалга оширилган 46 790 314 сўм тўловлар қарздорнинг ягона ҳисоб-рақамига келиб тушмаганлигини билдириб, қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни 3 рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ва қўшимча тақдим этилган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ҳамда ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг апелляция инстанцияси суди мажлисида берган тушунтиришларидан аниқланишича, қарздор 2023 йил 06 июнь куни ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтган, СТИР 310539422 рақамига эга. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри сайтидан (htt ://r gistr.st t.uz/) олинган юридик шахс тўғрисидаги маълумотномада таъсисчилар бўлиб Эшонқулов Юсуфжон Саматович 100 фоиз улушга эга эканлиги кўрсатилган. Қарздорнинг 2025 йил 10 ноябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 134 846 851,06 сўмни ташкил этган ва қарздорлик тўланмаган. Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари самара бермаган. Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки бўлмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган. Шундан сўнг, кредитор қарздорни мажбуриятлар бўйича кредиторнинг талабларини қондиришга, солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқлиги сабабли қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони 4 бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 242-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарздорнинг солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги мавжудлиги, қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилганлиги, бироқ қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки йўқлиги биринчи инстанция суди муҳокамасида ўз исботини топган ва бу ишдаги мавжуд далиллар билан тасдиқланган. Шу боисдан биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб, тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати, қарздорнинг апелляция шикоятида баён қилинган важларни муҳокама қилиб, уларни апелляция шикоятини қаноатлантириш ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун асосли далил деб ҳисобламайди ва қарздорнинг билдирган важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Кредитор томонидан қарздорнинг солиқлар ва йиғимлардан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилган бўлиб, бу ишдаги тўпланган далиллар, хусусан солиқ қарзини ундириш бўйича кредиторнинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган. Гарчанд, қарздор апелляция шикоятида иқтисодий иш қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилганлигини, қарздор ўз фаолияти давомида юзага келган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлигини бартараф қилиб келаётганлигини, яъни жами 46 790 314 сўм тўлов қилганлигини, қарздор банкротлик даражасига етиб келмаганлигини, ҳозирда қарздорнинг ҳисоб-рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати қарздорнинг мазкур важлари билан келишмади. Чунки, қарздор томонидан судга тақдим этилган 2024 йил 2 февраль ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажарилиши юзасидан тузилган солиштирма далолатномага кўра, қарздорнинг солиқ ва мажбурий йиғимларга ҳисобланган 130 841 885,36 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, жамият томонидан ушбу қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмаган, қолаверса қарздорлик бартараф этилганлигини асословчи мақбул далиллар судга тақдим этилмаган. Бундан ташқари, қарздор апелляция шикоятида жамият иш юритиш тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати қарздорнинг бу важлари билан ҳам келишмади. Хусусан, ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор 5 қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри сайтидан (htt ://r gistr.st t.uz/) олинган юридик шахс тўғрисидаги маълумотномада қарздорнинг юридик манзили Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Бахт қуши кўчаси 226-уй деб қайд этилган. Суднинг 2025 йил 3 декабрь кунги ажрими ишда иштирок этувчи шахсларга, хусусан қарздорнинг расмий юридик манзили бўйича, яъни Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, “Ўттизомбор” МФЙ., Бахт қуши кўчаси 226-уйга тегишли тартибда “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган. ИПКнинг 128-модасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан юборилган суд ҳужжати қарздорнинг расмий юридик манзилига юборилган ва бу ҳолатда қарздор суд томонидан тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабдан қарздорнинг апелляция шикоятида келтирган ишни юритилиши тўғрисида қарздор тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Қолаверса, кредитор томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, қарздор томонидан қарздорликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаган. Гарчи қарздор томонидан юзага келган қарздорлик қисман, яъни 46 790 325,18 сўм тўланган бўлса-да, бироқ жамиятнинг солиқ ва мажбурий йиғимлардан бўлган қарздорлиги суд муҳокамасига қадар тўлиқ бартараф этилмаган, қарздорлик бугунги кунда ҳам мавжуд. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, кредиторнинг аризасида билдирилган талабни қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келиб, қарздорни банкрот деб топиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. 6 Судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятида баён қилинган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда қарздор томонидан олдиндан тўланган 618 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “Nur B xt Zi si” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 декабрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Nur B xt Zi si” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти беришда тўланган 618 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида ши коят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Ф.Миров М.Умматова