Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2508/132403 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c9318d94-dac9-4294-8d5b-3915f98ae72a Claim ID PDF Hash 5bd3be193d6521ed... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 287 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль 4-1001-2508/132403-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Шарафиддинов (ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси «-----------------------» АТБ манфаатида жавобгар «------------------------» АЖдан 62 500 000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси «------------------------» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «------------------------» АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 62 500 000 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони палата ва жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги, шартномада суғурта ҳодисаси сифатида вужудга келган тўловларни тўлаш мажбуриятини олганлиги, жавобгар томонидан тўлаб берилган суғурта товони суммалари мазкур даъво аризасига дахл қилмаслиги, ФИБ Марғилон туманлараро судининг 2025 йил 14 август кунидаги суд буйруғи билан қарздор З.Хайдаровадан жами 65691567 сўм қарздорлик ундириш белгиланганлигини, аммо суд буйруғи бугунги кунга қадар ижро қилинмаганлигини, даъво аризаси шаклланган давр 03.10.2025 йил ҳолатига 70 924 937,87 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан қарздорлик мавжудлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «------------------------» АТБ Фарғона БХО ва Хайдарова Зиёдахон Мухаммадовна ўртасида 26.07.2024 йилда 273-сонли кредит шартномаси имзоланган ва 50 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит маблағларини таъминоти сифатида «------------------------» АТБ (“Суғурта қилдирувчи”) билан «------------------------» АЖ (“Суғурталовчи”) ўртасида 06.05.2024 йилда 1000-44/240015-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича бош суғурта шартномаси тузилган. Ушбу суғурта шартномасига мувофиқ, Суғурталовчи томонидан 29.07.2024 йилдан 25.07.2028 йилга қадар 62 500 000 сўм суғурта пули миқдорига №180044/2401992-сонли суғурта полиси тақдим қилинган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандида суғурталовчи суғурта қилдирувчига кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини(асосий қарз) ва кредит ажратилганлиги юзасидан ҳисобланадиган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, кредит олувчи суғурта қилдирувчига қопламаганлиги (тўламаганлиги) натижасида суғурта пул доирасида суғурта полисига асосан тўлиқ ёки қисман қайтармаслиги бўйича Суғурта қлдирувчининг зарар кўрганлиги ҳолати юзасидан суғурта ҳимоясини тақдим этиши ва ушбу суғурта шартномасида белгиланган тартибда Суғурта қилдирувчига унинг биринчи навбатда талабига мувофиқ суғурта товонини тўлаб бериши; 6.1-бандида мазкур шартнома бўйича кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни Суғурта қилдирувчига белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) суғурта ҳодисаси ҳисобланиши; 6.1.1-бандида кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) 90 календарь кунидан ошса (шартноманинг кутиш даври) Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг биринчи талабига биноан Суғурта қилдирувчига суғурта товонини, яъни кредит олувчининг кредит шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги барча қарздорлиги (кредит асосий қарзи, шу жумладан муддати ўтган (ўмаган) асосий қарз, ажратилган кредитга ҳисобланадиган фоизлар, муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланган барча фоизлар)ни тўлаб бериш (муддатидан олдин тўлаш) мажбуриятини олиши белгиланган. ФИБ Марғилон туманлараро судининг 2025 йил 14 август кунидаги суд буйруғи билан қарздор З.Хайдаровадан жами 65691567 сўм қарздорлик ундириш белгиланган. Бироқ суд буйруғи бугунги кунга қадар ижро қилинмаган. Суғурта шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгар номига 06.08.2025 йилда 14-07/1267-сонли ва 21.10.2025 йилда 11/01-519-сонли ариза ва хабарномалар юборилган. Ушбу хабарнома ва аризаларга илова қилинган маълумотларда қарздор кредит олувчилар томонидан вужудга келган қарздорликни суғурта полисида кўрсатилган сумма доирасида қоплаб бериш сўралган. Мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогар томонидан жавобгарга суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисида қилган мурожаати ижро қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-бандида “Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилиши, Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш амалга оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши (суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади.” - деб, 13.2-бандида “Агар ихтиёрий мулкий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчига суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида етказилган зарарларни (суғурталанган мол-мулкни эскиришини ҳисобга олган ёки ҳисобга олмасдан) ҳисоблаш усулларини танлаш ҳуқуқи берилган бўлса, судлар суғурта товонининг миқдори ҳақидаги низони ҳал қилишда шартноманинг тарафлар томонидан келишилган шартларидан келиб чиқиши керак.” - деб, 13.3-бандида “Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминловчи ва наф олувчи фойдасига тўлаб берилиши керак бўлган суғурта товони миқдори юзасидан низо келиб чиқса, суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта товони миқдори суғурта шартномаси шартларига мувофиқ аниқланади.” - деб, 15.2–бандида эса, “Агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.” – деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Даъво аризаси бўйича жавобгар суғурта шартномасига асосан суғурта ҳимоясини тақдим этиб, ушбу суғурта шартномасида белгиланган тартибда даъвогарга унинг биринчи навбатда талабига мувофиқ суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 62 500 000 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 62 500 000 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Давлат бюджетига 1 250 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «------------------------» АТБ фойдасига жавобгар «-----------------------» АЖ ҳисобидан 62 500 000 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «------------------------» АЖ ҳисобидан Давлат бюджетига 1 250 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: И.С.Турсунов