Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/20409 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 83c5cb1d-e056-4d15-97be-163d89f901bb Claim ID PDF Hash 1cae9825a996ef3d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
Текст решения 8 222 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль 4-1501-2501/20409-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари О.Қўчқоров, жавобгар вакили (ишончномага асосан) А.Сўпиев, “ХХХХХ (раҳбари) мутахассис М.Дехқоновларни иштирокида, даъвогар “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 543 544 858 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 543 544 858 сўм асосий қарз ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан тарафларнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига экспертиза ўтказиш вазифаси юклатилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси бўйича ўз фикрларини баён қилиб, даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилган суммадан кам миқдорда ишлар бажарилганлигини билдирди. Мазкур иш бўйича “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси ўз фикрларини баён қилиб, назорат ўлчовидан ўтказилганда, даъвогар томонидан жавобгарга жами топширилган ишлар қиймати 743 786 976 сўмни, бажарилган ишлар қиймати 536 204 676 сўмни ва ўтадаги фарқи 207 582 300 сўмни ташкил қилишини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (“Буюртмачи”) билан «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (“Пудратчи”) ўртасида 2025 йил 30 июль кунги 5-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан “Пудратчи”, “Буюртмачи”нинг маъмурий биносининг жорий таъмирлаш ишларини корхона ҳудудида маъмурий биноси кириш қисмини, девор ва панжараларини таъмирлаш ишларини шартномада кўзда тутилган муддатларда бажариши, “Буюртмачи” ўз навбатида “Пудратчи”га ишларни бажариши учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан 743 786 976 сўмлик ишлар ва хизматлар бажарилиб топширилган бўлсада, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган бажарилган ишлар қиймати тўланмасдан келинган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 543 544 858 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Бироқ, “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 2026 йил 15 январь кунги “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли биносини жорий таъмирлаш ишларини пудратчи «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган ишлари юзасидан ўтказилган назорат ўлчов натижалари далолатномаси асосидаги хулосасига кўра, “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли биносини жорий таъмирлаш ишлари объектида пудратчи томонидан тузилган таққослаш жадвалида кўрсатилган 743 786 976 сўмлик ишларни назорат ўлчовидан ўтказилганда, бажарилган ишлар қиймати 536 204 676 сўмни ва фарқи 207 582 300 сўмни ташкил қилиши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 06.08.2025 йил кунги 625сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм, 07.08.2025 йил кунги 631-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм, 08.08.2025 йил кунги 637-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм, 29.09.2025 йил кунги 837-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм, 24.10.2025 йил кунги 960-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм, 27.10.2025 йил кунги 965-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм, 07.11.2025 йил кунги 1008-сонли тўлов топшириқномаси билан 61 190 142 сўм, жами 361 190 142 сўм тўловлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра, Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига ҳамда мутахассис хулосасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 543 544 858 сўм асосий қарзни ундириш талабидан (743 786 976 сўм - 361 190 142 сўм – 207 582 300 сўм) = 175 014 534 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 175 014 534 сўм асосий қарз, тўланган 3 362 046,76 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда даъвогар томонидан тўланган 2 073 402,24 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 175 014 534 сўм асосий қарз, тўланган 3 362 046,76 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари, жами 178 417 780,76‬сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 2 073 402,24 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 2 февраль 4-1501-2501/20409-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари О.Қўчқоров, жавобгар вакили (ишончномага асосан) А.Сўпиев, “ХХХХХ (раҳбари) мутахассис М.Дехқоновларни иштирокида, даъвогар “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 543 544 858 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179- моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 175 014 534 сўм асосий қарз, тўланган 3 362 046,76 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари, жами 178 417 780,76‬сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 2 073 402,24 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев