Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2601/176 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a0927d4b-5cb3-4a50-8b69-66422ad1f404 Claim ID PDF Hash 897f46fcc951fa47... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения 3 532 символов
ХХХХХХ-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳри 2026 йил 02 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХнинг котиблигида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХдан 10.342.340,03 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматовнинг қатнашувида, даъвогар вакилиД.Фозилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10.342.340,03 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув битими тузилганлиги боис, суддан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида прокурор ўз фикрини баён этиб, даъвони тарафлар ўртасида медиатив келишув битими тузилганлиги боис кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ва вақти ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади. Шунга кўра суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Бешариқ тумани, Узун МФЙда ташкил этилган “Узун” КСЗдан 1 ва 25лотлардаги жами 3902,0 кв. метр майдонини ижарага бериш бўйича 2025 йилнинг 3 январь куни “256/25- ”-сонли ижара шартномаси тузилган ва шартномада ойлик ижара тўлови суммаси 1.257.419,50 сўм этиб белгиланган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, жавобгар ижара объектидан фойдаланганлиги учун ҳар ой учун, шу ойнинг 10-санасигача 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да, у мазкур мажбуриятини лозим даражада бажариб бормаган. Жавобгар тўловни амалга оширмаганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилган. Ишни суд мажлисида кўриш жараёнида даъвогар ва жавобгар ўртасида медиатор иштирокида медиатив келишув тузилган. Бу келишув ваколатли шахслар томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасидан кўринадики, медиатив келишув ишда иштирок этувчи шахслар эмас, балки тарафлар, яъни даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилиши белгиланганлиги сабабли суд унда учинчи шахслар иштирок этмаганлиги ҳолатини қонунга мувофиқ деб баҳолади. Шу асосда, суд мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан олдиндан тўланган давлат божини унинг аризасига асосан маълуотнома орқали қайтаришни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ХХХХ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар ХХХХ томонидан олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи унинг аризасига асосан маълумотнома асосида қайтарилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи ХХХХ