← Назад
Решение #2816310 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law |
Текст решения
8 599 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 2 февраль
4-1501-2604/111-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Тўйчибоевни иштирокида, даъвогар
«ХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХ» фермер
хўжалигидан жами 26 522 175 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«ХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ» фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 17 681 450
сўм асосий қарз, 8 840 725 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунига қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли
даъво аризани қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти
билан “ХХХ» фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 8 июль кунги А-43/15-24сонли сиқилган табиий газ маҳсулоти етказиб берилиши юзасидан шартнома
тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган (сиқилган
табиий газ) маҳсулотларини етказиб беришни ва жавобгар эса маҳсулотларни
қабул қилишни ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 207 681 450 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар
учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 17 681 450 сўмлик маҳсулот
ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу қарздорлик солиштирма
далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига кўра, [СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш]
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
17 681 450 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
7.2.-бандига кўра, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, олинган
маҳсулотлар учун тўловлар кечиктирилганлиги учун жавобгардан ўтказиб
юборилган ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов қийматининг 0,4 фоизи
миқдорида 8 840 725 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 840 725 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган
бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни
камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса,
суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки
кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган
пеняни 3 000 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган
қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 17 681 450 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня
ва тўланган 530 443,5 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“ХХХ» фермер хўжалиги ҳисобидан 17 681 450 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм
пеня ва тўланган 530 443,5 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари,
жами 21 253 093,5 сўм ундирилсин.
Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 2 февраль
4-1501-2604/111-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакиллари (ишончнома ва ордерга асосан) Х.Ахмаджонов,
М.Хакимовларни иштирокида, даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “ХХХ» фермер хўжалигидан жами 26 522 175 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“ХХХ» фермер хўжалиги ҳисобидан 17 681 450 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм
пеня ва тўланган 530 443,5 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари,
жами 21 253 093,5 сўм ундирилсин.
Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев