← Назад
Решение #2816339 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
1 985 символов
ХХХХ-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 02 февраль
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХнинг раислигида, судья
ёрдамчиси ХХХХХнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХХХ суд тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар ХХХХдан 70.000.000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар ХХХХ суд тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 70.000.000 сўм ундиришни
сўраган.
Суднинг ажримига асосан иш 2026 йилнинг 02 февраль куни соат 09:30да суд
мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг
6-бандида даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишга розилик бермаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу асосда, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни ва тўланган 41200 сўм почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, ундан давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108,109, 128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар даъвогар ХХХХ суд тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланган
41200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилиб, даъвогар ХХХХ
ҳисобидан республика бюджетига 1.400.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги
тушунтирилсин.
Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона
вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин.
Раислик қилувчи
ХХХХ