Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2501/132214 Дата решения 02.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86a739fd-c957-4b34-ab15-2c0d10493a0a Claim ID PDF Hash aea6fc335e219170... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
Текст решения 6 612 символов
ХХХХХ-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 02 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ХХХХ (ишончнома асосида)нинг иштирокида ХХХХманфаатида жавобгар ХХХХдан 14.360.546,53 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 14.360.546,53 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги, шартномада суғурта ҳодисаси сифатида вужудга келган тўловларни тўлаш мажбуриятини олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида улардан вакил иштирокини таъминламади, даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдирмади. Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ҳамда фуқаро А.Тиллаволдиев ўртасида 2024 йил 18 июль куни кредит шартномаси тузилган ва даъвогар ушбу шартнома асосида фуқарога 15.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Мазкур кредитни қайтарилмаслигини суғурталаш учун даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 6 май куни 1000-44/240015-сонли суғурта шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган. Шунга кўра даъвогарга 2024 йил 19 июль куни 1800-44/2401858-сонли суғурта полиси берилган. Унга кўра, фуқаро ХХХХнинг кредит миқдори 15.000.000 сўм, суғурта пули 18.750.000 сўм, суғурта мукофоти 563.000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандида суғурталовчи суғурта қилдирувчига кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини(асосий қарз) ва кредит ажратилганлиги юзасидан ҳисобланадиган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, кредит олувчи суғурта қилдирувчига қопламаганлиги (тўламаганлиги) натижасида суғурта пул доирасида суғурта полисига асосан тўлиқ ёки қисман қайтармаслиги бўйича Суғурта қилдирувчининг зарар кўрганлиги ҳолати юзасидан суғурта ҳимоясини тақдим этиши ва ушбу суғурта шартномасида белгиланган тартибда Суғурта қилдирувчига унинг биринчи навбатда талабига мувофиқ суғурта товонини тўлаб бериши; 6.1бандида мазкур шартнома бўйича кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни Суғурта қилдирувчига белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) суғурта ҳодисаси ҳисобланиши; 6.1.1-бандида кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) 90 календарь кунидан ошса (шартноманинг кутиш даври) Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг биринчи талабига биноан Суғурта қилдирувчига суғурта товонини, яъни кредит олувчининг кредит шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги барча қарздорлиги (кредит асосий қарзи, шу жумладан муддати ўтган (ўтмаган) асосий қарз, ажратилган кредитга ҳисобланадиган фоизлар, муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланган барча фоизлар)ни тўлаб бериш (муддатидан олдин тўлаш) мажбуриятини олиши белгиланган. Суғурта шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгар номига 2025 йил 06 август куни 14-07/1267-сонли хабарнома юборилган. Ушбу хабарнома ва аризаларга илова қилинган маълумотларда қарздор кредит олувчилар томонидан вужудга келган қарздорликни суғурта полисида кўрсатилган сумма доирасида қоплаб бериш сўралган. Мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогар томонидан жавобгарга суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисида қилган мурожаати ижро қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 915-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сон Қарорининг 12-бандида – “ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган”-деб белгиланган. Шу сабабли, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогарга жавобгардан 14.360.546,53 сўм суғурта товони ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шу асосда, жавобгардан даъвогар фойдасига 14.360.546,53 сўм суғурта товони ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни, бюджетга жавобгардан 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХХфойдасига жавобгар ХҲХХХдан 14.360.546,53 сўм суғурта товони ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. «ISH N H SUG`UR K NIY SI” АЖдан 412.000 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи ХХХХ