← Назад
Решение #2816429 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 688 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 2 февраль
4-1501-2604/1167-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар
вакили (ишончнома асосида) Н.Мулабоевни иштирокида, даъвогар
ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2023
йил 17 ноябрдаги 2951-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган 2023 йил 17 ноябрдаги 2951-сонли қўриқлашпатрул нарядлари орқали қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартномани
бекор қилишни сўраган.
Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, даъво
аризани кўрмасдан қолдирилишини сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, ушбу шартнома ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги, жавобгарга бир неча маротаба ушбу
шартномани бекор қилиш юзасидан мурожаат қилинган бўлсада, оқибатсиз
қолдирилиб келинаётганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра, ХХХХХ билан Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ўртасида 2023
йил 17 ноябрдаги 2951-сонли қўриқлаш-патрул нарядлари орқали қўриқлаш
хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, белгиланган тартибда
ғазначилик хизмати бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Мазкур шартноманинг 7.3.-бандига кўра, ушбу шартномага ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилинишидан манфаатдор бўлган
томон бу ҳақида бошқа томонга исталаётган муддатдан 60 (олтмиш) кун
олдин хабар бермоғи лозим.
Шартноманинг 7.5.-бандига кўра, ушбу шартнома муддати тугашидан
икки ой олдин иккала томон шартнома мажбуриятларини ўзгартириш ёки
уни бекор қилиш талаблари билан мурожаат қилмасалар, унда шартнома
илгариги шартларда ва муддатда узайтирилган ҳисобланади деб белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 31 январь кунги
78/01-17-сонли ҳамда 2025 йил 27 октябрь кунги 725/01-17-сонли
шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилиш юзасидан талабнома ва
огоҳлантириш хатлари йўлланган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан
мазкур шартномани амал қилиш муддати тугамаганлиги асослантирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрь кунги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи
қисмида белгиланган
тартибда
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрь кунги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш
ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 21.бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда агар суд шартнома
тузилмаганлигини ёки шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлигини
аниқласа, у даъвони рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади деб
белгиланган.
ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш,
тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Юқорида келтирилган қонун талаблари ва ишдаги ҳужжатларга
асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни,
даъвогар томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66-68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризани қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар ХХХХХ томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 2 февраль
4-1501-2604/1167-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар
вакили (ишончнома асосида) Н.Мулабоевни иштирокида, даъвогар
ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2023
йил 17 ноябрдаги 2951-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризани қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар ХХХХХ томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
беришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Т.Маматожиев