Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2518/131902 Дата решения 30.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый
Source ID fb689175-c6b3-4cd5-99c3-34af5d5db5ca Claim ID PDF Hash 53f974e1a543fd92... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 311 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 30 январь 4-1001-2518/131902-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Мадаминова, жавобгар вакили (ишончномага асосан) Ш.Қаюмовларни иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» манфаатида жавобгар «ХХХ» АЖ қўшма корхонасидан 13 003 152,41 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ХХХ» АЖ қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 13 003 152,41 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан жавобгар томонидан суғурта ҳодисаси юзага келганидан кейин суғурта товонини тўлаши лозим бўлсада, ушбу тўловларни амалга оширмасдан келаётганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар билан ўзаро келишув учун музокаралар олиб борилаётганлиги, суғурта товонини маълум қисмлари тўлаб берилганлиги, даъвогар томонидан суғурта шартномасининг 9.2.-бандига асосан солидар жавобгарлик масаласини қўймасдан судга мурожаат қилганлигини билдириб, даъво аризани рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» (“Суғурта қилдирувчи”) билан «ХХХ» АЖ қўшма корхонаси (“Суғурталовчи”) ўртасида 2024 йил 6 май кунги 1000-44/240015-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича бош суғурта шартномаси тузилган. Ушбу суғурта шартномасига мувофиқ, Суғурталовчи томонидан 16.07.2024 йилдан 15.07.2027 йилга қадар 18 750 000 сўм суғурта пули миқдорига №1800-44/2401814-сонли суғурта полиси берилган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандига кўра, Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчига кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини (асосий қарз) ва кредит ажратилганлиги юзасидан ҳисобланадиган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, Кредит олувчи Суғурта қилдирувчига қопламаганлиги (тўламаганлиги) натижасида суғурта пули доирасида суғурта полисига асосан тўлиқ ёки қисман қайтармаслиги бўйича Суғурта қилдирувчининг зарар кўрганлиги ҳолати юзасидан суғурта ҳимоясини тақдим этиши ва ушбу суғурта шартномасида белгиланган тартибда Суғурта қилдирувчига унинг биринчи навбатда талабига мувофиқ суғурта товонини тўлаб бериши кўрсатилган. Шунингдек, суғурта шартномасининг 6.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича Кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни Суғурта қилдирувчига белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта шартномасининг 6.1.1-бандига кўра, Кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) 90 календар кунидан ошса (шартноманинг кутиш даври) Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчининг биринчи талабига биноан Суғурта қилдирувчига суғурта товонини, яъни Кредит олувчининг кредит шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги барча қарздорлиги (кредит асосий қарзи, шу жумладан муддати ўтган (ўмаган) асосий қарз, ажратилган кредитга ҳисобланадиган фоизлар, муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар)ни тўлаб бериш (муддатидан олдин тўлаш) мажбуриятини олади деб белгиланган. Мазкур Суғурта шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга суғурта товонини тўлаб берилиши юзасидан 2025 йил 6 август кунги 1407/1267-сонли ҳамда 21.10.2025 йил 21 октябрь кунги 11/01-519-сонли ариза ва хабарномалар юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2.–бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгар вакилининг важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 13 003 152,41 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 13 003 152,41 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатлари ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» фойдасига жавобгар «ХХХ» АЖ қўшма корхонаси ҳисобидан 13 003 152,41 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ХХХ» АЖ қўшма корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 30 январь 4-1001-2518/131902-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Мадаминова, жавобгар вакили (ишончномага асосан) Ш.Қаюмовларни иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» манфаатида жавобгар «ХХХ» АЖ қўшма корхонасидан 13 003 152,41 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» фойдасига жавобгар «ХХХ» АЖ қўшма корхонаси ҳисобидан 13 003 152,41 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ХХХ» АЖ қўшма корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев