← Назад
Решение #2816571 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
6 986 символов
4-1501-2606/78-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 30 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Акбаров, даъвогар
Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”
давлат муассасасининг, жавобгар “ SL SQ R” масъулияти чекланган жамиятидан
4 030 863,37 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200
сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд, соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Саноат зоналарини бошқариш
дирекцияси” давлат муассасаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
“ SL SQ R” масъулияти чекланган жамиятидан 4 030 863,37 сўм асосий қарз, 1 000
000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 8 240 000 сўмдан
ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2026 йил
27 январь куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар
иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд
мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, ижарага
берувчи даъвогар дирекция ва ижарага олувчи жавобгар “ SL SQ R” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 3 январь куни 724/25-оа-сонли Ер участкасини
ёки бино-иншоотни ижара шартномаси тузилган. Ушбу ижара шартномасига кўра,
Марғилон шаҳар, Навруз МФЙда ташкил этилган “Йўлдош Сойгузар” КСЗнинг 28лотдаги умумий майдони 1025,0 кв.м бўлган ер участкасини 31.12.2025 йил кунига
қадар ижарага берилган.
Даъвогар ижара объектини далолатнома асосида топширган. Жавобгар эса
объектдан фойдаланганлик учун ҳақни тўлаб турмаган. Натижада 4 030 863,37 сўм
қарздорлик юзага келган.
Шартнома бўйича тўлов ўз вақтида тўланмагани, почта алоқа хизмати орқали
юборилган талабномага жавобгар жавоб бермагани ва қарздорликни бартараф этиш
ҳақидаги талаб бажарилмагани учун даъвогар судга даъво аризасини киритган.
2
Жавобгарнинг 2025 йил декабрь ойи ҳолатига 4 030 863,37 сўм қарздорлиги
мавжуд, судга қадар мазкур қарз қопланмаган.
Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Жавобгар ижара
олинган объект учун тўловни ўз вақтида даъвогарга ўтказиб бермаган.
Фуқаролик кодексининг 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги
белгиланган.
Аниқланишича, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов
амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги
“Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли
қарорининг 9-бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган
шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан
бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир.
Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада
кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши
мумкин. ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага
берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси
асосида амалга оширилади.
Бундай ҳолда, суд даъвони 4 030 863,37 сўм асосий қарз ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида 1 000 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, “Ижарага
берувчи” томонидан ижара тўлови ўз вақтида тўламаса “Ижарага олувчи”га ҳар бир
кун кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоиз миқдорида
пеня тўлаши, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги
белгиланган бўлса-да, иш ҳолатлар бўйича ижара тўловини “Ижарага олувчи” тўлаши
белгиланган.
ФКнинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз
ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса,
унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш
йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг
мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиширодаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда
барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган
музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган
амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай
тутганлиги эътиборга олинади.
Бу ҳолатда суд шартноманинг 4.1-бандида техник хатолик туфайли тарафлар
ўрни алмашиб қолган деб ҳисоблайди.
3
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бу ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятни бажариш даражасини ва
кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня миқдорини 400 000 сўмга
камайтиришни лозим деб топади.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш
дирекцияси” давлат муассасасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ SL SQ R” МЧЖдан даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги
ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасига
4 030 863,37 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда
шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.А.Акбаров