← Назад
Решение #2816698 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПК | 134 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
3 820 символов
4-1501-2601/109-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 29 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Амановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, даъвогар
раҳбари А.Жўраев (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ДАЪВОГАР
НОМИ” МЧЖнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан
219 519 640 сўм асосий қарз, 109 759 820 сўм пеня, 18 577 596 сўм банк фоизи
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
219 519 640 сўм асосий қарз, 109 759 820 сўм пеня, 18 577 596 сўм банк фоизи
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан келишув битими
тузилганлиги боис, суддан уни тасдиқлаб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ва вақти ҳақида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади.
Шунга кўра суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд иш ҳужжатларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра иш бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топди:
Суд мажлисида ишни кўриш жараёнида тарафлар ўртасида келишув
битими тузилган.
Ушбу келишув битимида даъвогар даъвонинг жавобгардан 101 376 827
сўм пеня ундириш қисмидан ўз ихтиёри билан воз кечиши, жавобгар
219 519 640 сўм асосий қарздорлик, 18 577 596 сўм марказий банкнинг қайта
молиялаш ставкаси бўйича ҳисобланган банк фоизи, 8 382 993 сўм пеня,
3 478 571 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 250 000 0000
сўмни 2026 йил 15 февраль куни 50 000 000 сўм, 15 март куни 60 000 000 сўм,
15 апрель куни 70 000 000 сўм, 15 май куни 70 000 000 сўм миқдорида тўлаб
бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 130-моддасига мувофиқ, суд тарафларнинг
келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг
барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПК 134-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, суд келишув
битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар: 1) унинг шартлари
қонун ҳужжатларига зид бўлса; 2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; 3) у шарт асосида
тузилган бўлса.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур келишув битимини тасдиқлашни рад
этиш учун юқорида кўрсатилган қонун нормасидаги ҳолатларнинг бирортаси
мавжуд эмас.
ИПК 110-моддасининг 7-бандига мувофиқ, келишув битими тузилиб, у
суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга кўра, суд ушбу келишув битимини тасдиқлашни ва иш
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Баён этилганларга кўра ҳамда, ИПКнинг 110, 118, 130-133, 170, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ”
МЧЖ ўртасида тузилган келишув битимига кўра даъвогар даъвонинг
жавобгардан 101 376 827 сўм пеня ундириш қисмидан ўз ихтиёри билан воз
кечиши, жавобгар 219 519 640 сўм асосий қарздорлик, 18 577 596 сўм марказий
банкнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича ҳисобланган банк фоизи, 8 382 993
сўм пеня, 3 478 571 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами
250 000 0000 сўмни 2026 йил 15 февраль куни 50 000 000 сўм, 15 март куни
60 000 000 сўм, 15 апрель куни 70 000 000 сўм, 15 май куни 70 000 000 сўм
миқдорида тўлаб бериши шартларида 2026 йил 29 февраль куни тузилган
келишув битими тасдиқлансин.
Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов