Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2604/64 Дата решения 29.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси Ответчик / Подсудимый
Source ID b0c196da-ac4f-49b3-83b2-b287547e1b40 Claim ID PDF Hash e09e78e77b9c65aa... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 3 492 символов
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь 4-1501-2604/64-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома асосида) Д.Фозилов, жавобгар жамият раҳбари С.Бабаевларни иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси»нинг жавобгар – “Di m nd L gisti ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 36 372 535 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси» манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Di m nd L gisti ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 29 372 535 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 29 январь кунги тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ушбу масала юзасидан ўзаро медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида медиатор С.Аҳмаджонов иштирокида 2026 йил 19 январь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар томонидан тўланган 728 000 сўм давлат божини аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида қайтаришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси» томонидан тўланган 728 000 сўм давлат божи аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида қайтарилсин. Даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси» томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Т.Маматожиев