Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22676 Дата решения 29.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6b40ba9b-944d-4f50-8929-f864a109d724 Claim ID PDF Hash f4254857d4b2f59e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Текст решения 6 817 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь 4-1501-2501/22676-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси Ж.Санжаров, жавобгар жамият раҳбари А.Абдуллаевларни иштирокида, даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчининг жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 470 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчи (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 470 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъвогар томонидан жавобгарга 470 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, маҳсулотларни етказиб берилганлиги, фақат даъвогар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура юборилмаганлиги, уларни топишни имкони бўлмасдан келинаётганлиги, уларга икки марталаб тўлов қилишлари мумкин эмаслиги, маҳсулотларни етказиб берилганлигини тасдиқловчи юк хатлари мавжудлигини, даъвогар томонидан маҳсулотларни олганлиги учун счётфактурани тасдиқлаб берганлигини билдириб, даъво аризани рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти билан «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 20 март кунги 10-сонли, 668 500 000 сўмлик, Бензин АИ-92 маҳсулоти етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил 29 март кунги 41-сонли счёт-фактура билан 668 500 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида белгиланган тартибда қўшимча шартнома тузилмаган ҳолатда 01.04.2024 йил кунги 371-сонли тўлов топшириқномаси билан 470 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 470 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Бироқ, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида, 2024 йил 5 апрель кунги 198 264 000 сўмлик ҳамда 2024 йил 5 апрель кунги 271 744 000 сўмлик товар транспорт накладнойлари ва 30.04.2024 йил кунги счёт-фактурани тақдим қилган. Бу билан жавобгар томонидан даъвогарга белгиланган муддатларда маҳсулотларни етказиб берилганлигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгар вакилининг тақдим қилган ҳужжатларини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 470 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 9 400 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бундан ташқари суд, жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулотларни етказиб берилганлигига ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларни қалбакилаштирилганлиги ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига хусусий ажрим чиқаришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 9 400 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь 4-1501-2501/22676-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси Ж.Санжаров, жавобгар жамият раҳбари А.Абдуллаевларни иштирокида, даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчининг жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 470 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб судья, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 9 400 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев