← Назад
Решение #2816937 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 179 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 29 январь
4-1501-2509/82-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов,
даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Саноат зоналарини
бошқариш Дирекцияси”нинг жавобгар– “ARRIZO” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 4 233 616,25 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида юритилган ишни
Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Саноат зоналарини бошқариш
Дирекцияси” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда “ARRIZO”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
2025 йил 3 январь куни Марғилон шаҳрида ташкил этилган “Сойгузар” саноат
зонасининг 15-лотидаги 500 квадрат метр ер участкасини инвестиция
мажбуриятини бажариш шарти билан ижарага бериш бўйича 561/25-сонли
шартнома тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандида ижара тўловлари ҳар ойнинг 10-санасигача
тўланиши ҳамда шартноманинг 4.1-бандида тўланмаган ижара тўловини ҳар
бир куни учун пеня ундириш назарда тутилган.
Жавобгарнинг 2025 йил 27 декабрь ҳолатига 4 233 616,25 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган
талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Натижада, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
4 233 616,25 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта
орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасида “мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
Фуқаролик кодексининг 544-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида
тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада
белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда
ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган
деб ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан
келиб чиққан.
Шартнома бўйича ижара тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги, почта алоқа
хизмати орқали юборилган талабномага жавобгар жавоб бермаганлиги ва
қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талаб бажарилмаганлиги учун даъвогар
судга даъво аризасини киритган.
Жавобгарнинг 2025 йил 27 декабрь холатига 4 233 616,25 сўм ижарадан
қарздорлиги мавжуд, судга қадар мазкур қарз қопланмаган.
Тақдим этилган ҳужжатларга кўра суд, даъвогарнинг даъвогар ҳисобидан
4 233 616,25 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек даъвогар жавобгарга нисбатан тўловни кечиктирган кунлар
учун 1 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, “Ижарага
берувчи” томонидан ижара тўлови ўз вақтида тўламаса “Ижарага олувчи”га
ҳар бир кун кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4
фоиз миқдорида пеня тўлаши, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ошмаслиги белгиланган бўлса-да, иш ҳолатлар бўйича ижара
тўловини “Ижарага олувчи” тўлаши белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини
шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади.
Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга
ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий
умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда
аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома
тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро
муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг
кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Бу ҳолатда суд шартноманинг 4.1-бандида техник хатолик туфайли
тарафлар ўрни алмашиб қолган деб ҳисоблайди.
Фуқаролик кодексининг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 263-моддасида неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка(қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра
жавобгарга нисбатан 1 000 000 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш
ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу
боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг
4-бандида 163-сонли қарорининг тушунтиришлар даъвогарнинг ўзи томонидан
ҳам дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни
кўрмаганлиги оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини
назарда тутган ҳолда ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 1 000 000 сўм миқдорида пеняни асосли ҳисоблаб, ушбу суммани
600 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
тақсимлаш
масаласини
муҳокама
қилиб,
даъвони
қисман
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
давлат божи ва почта харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгарнинг ижара шартномаси бўйича
қарздорлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини инобатга олиб,
даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 4 233 616,25 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта
ҳаражати ва 412 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,111,
112, 539-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 2033, 2034-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ARRIZO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Саноат зоналарини бошқариш
Дирекцияси” фойдасига 4 233 616,25 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта ҳаражати ва 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов