Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2502/15543 Дата решения 29.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Book media shop Ответчик / Подсудимый
Source ID f90b1560-7388-4a76-b5e9-8267514bec7d Claim ID PDF Hash 0729b580f1e599d1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 62-моддаси онуни 62 law
онун 19-моддаси онун 19 law
збекистон Республикаси Конституцияси 53-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 53 law
онун 65-моддаси онун 65 law
Текст решения 6 180 символов
4-1504-2502/15543-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, даъвогар “Book media shop” МЧЖнинг жавобгар ЯТТ Рахимов Шерзаджан Юлдашевичдан 412 000 000 сўм товон ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Д.Худжанов (2025 йил 1 ноябрдаги 76-сонли ордер асосида), Н.Шодиев (2025 йил 25 декабрдаги 46-сонли ордер асосида), жавобгар вакили К.Акрамов (2025 йил 22 декабрдаги 1/2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, мутахассислар Фарғона вилоят Адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шуъбаси бошлиғи С.Юлдашев (2026 йил 22 январдаги 27-1/8-сонли ишончнома асосида), бош маслаҳатчиси И.Абдулазизов (2025 йил 17 июндаги 27/1-сонли ишончнома асосида) кўмаклашувида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Book media shop” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, ЯТТ Рахимов Шерзаджан Юлдашевич (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 412 000 000 сўм товон ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида мутахассис жавобгар томонидан сотиб келинган “Саодат асри қиссалари” китоби нусхалари контрафакт нусхалар эканлиги ҳақида тушунтириш берди. Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан сотиб келинган китоб нусхалари контрафакт нусхалар эканлиги важи билан жавобгардан 412 000 000 сўм товон ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни 62-моддасининг иккинчи қисмига кўра, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг такрорланиши ёки тарқатилиши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган ҳолда амалга ошириладиган нусхалари контрафакт нусхалардир. шбу Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг бундай асарларни ва турдош ҳуқуқлар объектларини муҳофаза қилиш тўхтатилган ёки ҳеч қачон муҳофаза қилинмаган давлатлардан ҳуқуқ эгаларининг розилигисиз импорт қилинадиган нусхалари ҳам контрафакт нусхалардир. Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари муаллифлик шартномасини тузиш йўли билан ҳуқуқ эгаси томонидан даъвогарга ўтказилган. Жавобгарда эса муаллифлик шартномаси (мулкий ҳуқуқлар) мавжуд эмас. Қонун 19-моддасининг иккинчи қисмида юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган. Бундай ҳолатда суд жавобгар томонидан сотиб келинган китоб нусхаларини контрафакт нусхалар деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади. Марғилон шаҳар ИИБнинг 2025 йил 22 октябрдаги баённомасидан маълум бўлишича, жавобгар томонидан китобнинг контрафакт нусхалари сотиб келинган. Мазкур баённомага илова қилинган фотосуратдан кўринишича, жавобгарга тегишли савдо дўконида китобнинг 3 контрафакт нусхаси мавжуд. Қонун 19-моддасининг учинчи қисмига кўра, муаллифнинг асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларга рухсат бериш ҳуқуқини англатади: асарни такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи); асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи); асарни барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи); асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи); тарқатиш мақсадида асарнинг нусхаларини, шу жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг рухсати билан тайёрланган нусхаларини импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи). Жавобгарда китобнинг нусхаларини сотиш йўли билан тарқатиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ҳам, жавобгар томонидан китобнинг контрафакт нусхалари сотиб келинган. ФКнинг 11 ва 1040-моддаларига кўра, зарарни тўлаш интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усулларидан биридир. Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда суд даъвонинг товон ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, жавобгарга тегишли савдо дўконида китобнинг 3 контрафакт нусхаси мавжуд бўлганлигини, жавобгар томонидан китобнинг контрафакт нусхалари сотилиши тўхтатилганлигини, жавобгарнинг кичик тадбиркорлик субъектларига мансублигини ҳамда унинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, товон миқдорини 37 080 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. мумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Рахимов Шерзаджан Юлдашевичдан даъвогар “Book media shop” МЧЖга 37 080 000 сўм товон, 8 240 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЯТТ Рахимов Шерзаджан Юлдашевичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Имомов