Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2501/14660 Дата решения 29.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dd27a1e8-8860-4a04-aaba-06b2e69f07a7 Claim ID PDF Hash 4cb0583fb9b8ee40... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 47-моддаси нинг 47 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
нинг 13-моддаси нинг 13 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 886 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь 4-1504-2501/14660 -сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи **************нинг жавобгар “**************” АЖга нисбатан 466 509 600 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни, аризачи вакили А.Эгамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Хасанов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ****** ************** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “**************” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 466 509 600 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисига қадар прокурор фикрнома тақдим қилиб, жавобгар ёқилғиэнергетика ресурслари истеъмолчиси эмаслиги, электр энергияси таъминоти корхонаси эканлиги сабабли аризани рад этишни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, прокурор фикри билан танишиб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи ************** ходимлари томонидан “**************” АЖда ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сарфи ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш соҳасидани қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текшириш жараёнида “**************” АЖда 2024 йилнинг декабридан 2025 йил августигача ностандарт, сертификатлаштирилмаган электр қурилмаларида электр энергия истеъмоли 7775,16 минг кВтсоатини ташкил этганлиги аниқланган. Аризачининг 2025 йил 29 августдаги 807-сонли қарори билан жавобгарга нисбатан 466 509 600 сўм миқдорида молиявий санкция белгиланиб, ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган. Жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сон Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 47-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли жавобгарга 466 509 600 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундиришни сўраган. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан “Ёкилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳукукбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳукукий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини белгилайди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат кцлиш инспекцияси бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади. Қонуннинг 3-моддасига кўра, ёкилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари деганда, ёкилғи-энергетика ресурсларининг бир ёки бир нечта турларини истеъмол қилувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, электр энергетикаси корхонаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, сақлаш, тақсимлаш, сотиб олиш, сотиш ёки электр энергияси бозорини ташкил этиш, шунингдек электр энергиясининг импорти ва экспорти бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс. Бунда акциялари бевосита ёки билвосита давлатга тегишли бўлган электр энергетикаси корхоналари гуруҳи битта вертикал интеграциялашган энергетика корхонаси ҳисобланмайди. Мазкур ҳолатда, жавобгар ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиси эмас, балки электр энергетикаси корхонаси ҳисобланади. Қонуннинг 47-моддасига кўра, ёкилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоклари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонуннинг 47-моддасида белгиланган жарималар эса ёқилғи- энергетика ресурслари истеъмолчиларига нисбатан қўлланилади. Қонун талабидан келиб чиқиб ҳисобланган 7775,16 минг кВтсоат электр энергиясини жавобгар ўз фаолияти учун истеъмол қилмаган, яъни электр қувватини энергияга айлантирмаган, балки уни истеъмолчиларга етказиб берган. Шунга кўра суд, аризачининг жавобгарга нисбатан Қонуннинг 47-моддасига асосан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризасини асоссиз деб ҳисоблаб, аризани рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 13-моддаси тўртинчи қисмига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Баён этилганларга асосан суд, аризани қаноатлантиришни рад этишни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, аризачи ҳисобидан Республика бюджетига 9 330 192 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи ************** ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Аризачи ************** ҳисобидан Республика бюджетига 9 330 192 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислиқ қилувчи, судья У.Эргашев