Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2501/8366 Дата решения 29.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d64b0a71-fecb-4806-8ac4-b5d89e4836e6 Claim ID PDF Hash 37635f63e9484c69... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 210-моддаси нинг 210 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онун 57-моддаси онун 57 law
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
Текст решения 4 002 символов
4-1504-2501/8366-сонли иш АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, кредитор “Posco international textile” МЧЖнинг қарздор “Po‘lat” ФХни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни кредитор вакиллари С.Бекитаев, А.Гофуров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Posco international textile” МЧЖ (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга мурожаат қилиб “Po‘lat” ФХни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 210-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади)да белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Суд мажлисида кредитор вакили бугунги кун ҳолатига қарздор томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълум қилиб, аризани қонуний ҳал қилишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи бошқа шахслар вакиллари суд мажлисига келмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Қонун 57-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жараёнида қаноатлантирилганда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши белгиланган. Кредитор вакилининг судга маълум қилишича, бугунги кун ҳолатига қарздор томонидан тўлов амалга оширилган. Фактни тан олиш ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш мақсадида қилинмаганлигига судда шубҳа туғилмаганлиги сабабли, суд тан олинган фактни аниқланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори 30-бандининг биринчи хатбошисида Қонуннинг 57-моддасига биноан, суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда ва у суд томонидан тасдиқланганда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жараёнида қондирилганда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш иқтисодий суднинг ажрими билан тугатилиши ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда суд кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари қаноатлантирилганлиги сабабли иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 111, 195-196, 210-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: Кредитор “Posco international textile” МЧЖнинг қарздор “Po‘lat” ФХни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида суд ажрими чиқарилган санадан эътиборан суд бошқарувчиси давлат солиқ хизмати органини ушбу ажрим тўғрисида уч иш куни ичида ёзма шаклда хабардор қилсин. Суд бошқарувчисининг ваколатлари тугатилсин. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шу суд орқали апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Акбаров