← Назад
Решение #2817083 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 865 символов
4-1504-2502/15231-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 29 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья
ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, даъвогар “Сокин осмон
сехри” МЧЖнинг жавобгар Ёзёвон туман Тиббиёт бирлашмасидан
250 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси О.Холматов,
жавобгар вакили Қ.Қосимов (2025 йил 25 декабрдаги 02-07/838-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Сокин осмон сехри” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, Ёзёвон туман Тиббиёт бирлашмаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 250 000 000 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этишга жалб қилинган низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Фарғона
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда учинчи
шахслар деб юритилади) ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилган. Бундай ҳолатда суд ишни учинчи шахслар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд
мажлисида
прокурор
катта
ёрдамчиси
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмида фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни
келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келиши белгиланган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор
эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 26 февралда 289-11-165-ТВ/2024сонли ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш (овқат етказиб бериш) шартномаси
тузилган. Шартнома суммаси 298 631 424 сўм этиб белгиланган.
Кейинчалик,
тарафлар
ўртасида
2024
йил
24
апрелда
1128-11-165-ТВ/2024-сонли қўшимча келишув тузилган. Шартнома
суммаси 722 746 752 сўмга ўзгартирилган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар жавобгарнинг топшириғи
билан овқат етказиб бериш, жавобгар эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3-бандида даъвогар 2024 йил
31 декабргача хизмат кўрсатиши белгиланган.
Жавобгарнинг 2025 йил 4 декабрдаги 05-09/816-сонли хатидан ва
Ёзёвон туман Ғазначилик хизмати бўлимининг 2026 йил 9 январдаги
1-сонли хатидан маълум бўлишича, шартнома бўйича даъвогар
томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогар 2025 йил 27 ноябрь ҳолатига ва 2025 йил 9 декабрь
ҳолатига мансаб мавқеи ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган
шахс
томонидан
имзоланган
солиштирма
далолатномаларни қарздорликни тасдиқловчи далиллар сифатида
тақдим қилган.
Бундан ташқари, даъвогар Ёзёвон туман Иқтисодиёт ва молия
бўлимининг 2026 йил 16 январдаги 01-01/32/54-сонли хатини ҳам
қарздорликни тасдиқловчи далил сифатида кўрсатган. Мазкур хатда
қарздорлик вужудга келган шартнома ва давр ҳақидаги маълумотлар
кўрсатилмаган.
Суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади.
Солиштирма далолатномалар ва Иқтисодиёт ва молия бўлимининг хати
ушбу иқтисодий иш (низолашилаётган шартнома)га алоқадор эмас.
лар далил сифатида рад қилинади.
ИПК 69-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларида далиллар ишда
иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилиши, агар суд мавжуд
далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини
аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча
далилларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисоблаб, ишнинг объектив
ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас (далилларнинг
мақбуллиги).
Даъвогар вакили ўз талабларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботловчи далилларни судга тақдим этмаган.
ИПК 74-моддасининг иккинчи қисмида ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозимлиги белгиланган.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган
ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суднинг ҳал қилув қарори суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши керак.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 2 500 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари даъвогар “Сокин осмон сехри” МЧЖ зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Имомов