Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2604/15 Дата решения 29.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5757a442-c884-4d76-ae56-85cf49813371 Claim ID PDF Hash a49c7c81fc8c8414... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 442 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь 4-1501-2604/15-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Т.Ғозиев, жавобгар вакили (ишончномага асосан) А.Супиевларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг учинчи шахс “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан объектни топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига Олтиариқ тумани, Тинчлик шаҳарчаси, Шодлик кўчаси 64-уйда жойлашган бўш турган бинони далолатнома асосида “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан мазкур бино-иншоотлар 2025 йил 30 декабрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топширилганлигини, ишни суд мажлисида кўриш жараёнида маълум бўлганлигини билдирди. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, ушбу объект тарафлар вакиллари иштирокида учинчи шахсга 2025 йил 30 декабрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топширилганлиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, учинчи шахс вакилини суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (Сотувчи), “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (Харидор) ҳамда “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (Балансда сақловчи) ўртасида 2024 йил 21 июнь кунги 781449/123-24-сонли бўш турган бинони сотиш бўйича олдисотди шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 4.3.3.-бандига кўра, Балансда сақловчи шартнома бўйича тўловлар ва пеня тўлиқ хажмда тўланганидан сўнг, Сотувчининг хатига асосан Харидорга объектни 10 (ўн) кун ичида топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топшириш мажбуриятини олган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 12 август кунги 03/2330-сонли алоқа хати билан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан объектни сотиб олиш тўловлари тўлиқ амалга оширилганлиги сабабли объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириб берилиши сўралган. Жавобгар томонидан белгиланган муддатларда объектни топширишқабул қилиш далолатномасини расмийлаштириб берилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан 2025 йил 27 ноябрь кунги 06/3684-сонли даъво аризаси билан судга 2026 йил 5 январь куни мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Олтиариқ тумани, Тинчлик шаҳарчаси, Шодлик кўчаси 64-уйда жойлашган бўш турган бинони далолатнома асосида “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, жавобгар вакилининг судга тақдим қилган 2025 йил 30 декабрь кунги комиссия аъзолари иштирокида тузилган объектни қабул қилиш топшириш далолатномасига асосан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ишончли вакиллари иштирокида қабул қилинганлиги кўрсатилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 30 декабрь кунги 5 228 323 617,40 сўмлик электрон счёт-фактура тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилингунига қадарли жавобгар томонидан мажбурият ихтиёрий равишда бажарилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддаси, 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179 -моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 29 январь 4-1501-2604/15-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Т.Ғозиев, жавобгар вакили (ишончномага асосан) А.Супиевларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг учинчи шахс “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан объектни топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179, 184- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев