← Назад
Решение #2817169 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 369 символов
4-1001-2529/131590-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 29 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Шарафиддинов
(ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси «Бизнесни ривожлантириш банки»
АТБ манфаатида жавобгар «ISHON H SUG`UR
KOMP NIY SI» АЖдан
8 291 189,71 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Фарғона
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ISHON H SUG`UR
KOMP NIY SI» АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 8 291 189,71 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан
жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги,
шартномада суғурта ҳодисаси сифатида вужудга келган тўловларни тўлаш
мажбуриятини олганлиги, жавобгар томонидан тўлаб берилга суғурта товони
суммалари мазкур даъво аризасига дахл қилмаслиги, даъво аризаси шаклланган
давр 08.10.2025 йил ҳолатига 5 555 552 сўм кредит асосий қарздорлиги,
1 982 071,61 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги, 570 375,16 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 63 860,72 сўм ҳисобланган юқори фоиз
қарздорлиги ва 119 330,22 сўм хисобланган фоиз қарздорлиги, жами 8 291 189,71
сўм, суд кунига 5 298 471,14 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
қарздорлик мавжудлигини билдириб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва ишдаги мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
Фарғона БХО ва Юнусов Илхомжон Тилаволдиевич ўртасида 29.05.2024 йилда
427-сонли кредит шартномаси имзоланган ва 10 000 000 сўм кредит маблағи
ажратилган.
Кредит маблағларини таъминоти сифатида «Бизнесни ривожлантириш
банки» АТБ (“Суғурта қилдирувчи”) билан «ISHON H SUG`UR
KOMP NIY SI» АЖ (“Суғурталовчи”) ўртасида 06.05.2024 йилда 1000-44/240015сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича бош суғурта шартномаси
тузилган.
Ушбу суғурта шартномасига мувофиқ, Суғурталовчи томонидан 29.05.2024
йилдан 28.05.2027 йилга қадар 12 500 000 сўм суғурта пули миқдорига №180044/2401451-сонли суғурта полиси тақдим қилинган.
Суғурта шартномасининг 2.1-бандида суғурталовчи суғурта қилдирувчига
кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини(асосий қарз) ва
кредит ажратилганлиги юзасидан ҳисобланадиган фоизлар ва муддати ўтган
қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, кредит олувчи суғурта
қилдирувчига қопламаганлиги (тўламаганлиги) натижасида суғурта пул доирасида
суғурта полисига асосан тўлиқ ёки қисман қайтармаслиги бўйича Суғурта
қлдирувчининг зарар кўрганлиги ҳолати юзасидан суғурта ҳимоясини тақдим
этиши ва ушбу суғурта шартномасида белгиланган тартибда Суғурта қилдирувчига
унинг биринчи навбатда талабига мувофиқ суғурта товонини тўлаб бериши;
6.1-бандида мазкур шартнома бўйича кредит олувчи томонидан кредит
шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни Суғурта қилдирувчига
белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) суғурта
ҳодисаси ҳисобланиши; 6.1.1-бандида кредит олувчи томонидан кредит
шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни белгиланган муддатда
ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) 90 календарь кунидан ошса
(шартноманинг кутиш даври) Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг биринчи
талабига биноан Суғурта қилдирувчига суғурта товонини, яъни кредит олувчининг
кредит шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги барча қарздорлиги
(кредит асосий қарзи, шу жумладан муддати ўтган (ўмаган) асосий қарз,
ажратилган кредитга ҳисобланадиган фоизлар, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
ҳамда муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланган барча фоизлар)ни тўлаб
бериш (муддатидан олдин тўлаш) мажбуриятини олиши белгиланган.
Суғурта шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгар номига
06.08.2025 йилда 14-07/1267-сонли ва 21.10.2025 йилда 11/01-519-сонли ариза ва
хабарномалар юборилган. Ушбу хабарнома ва аризаларга илова қилинган
маълумотларда қарздор кредит олувчилар томонидан вужудга келган қарздорликни
суғурта полисида кўрсатилган сумма доирасида қоплаб бериш сўралган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогар томонидан жавобгарга суғурта
товонини тўлаб бериш тўғрисида қилган мурожаати ижро қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 11-бандида “Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси
деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида
суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган
воқеа тушунилиши, Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги
сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан
зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш
амалга оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши
(суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд
бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади.” - деб, 13.2-бандида
“Агар ихтиёрий мулкий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчига
суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида етказилган зарарларни (суғурталанган
мол-мулкни эскиришини ҳисобга олган ёки ҳисобга олмасдан) ҳисоблаш
усулларини танлаш ҳуқуқи берилган бўлса, судлар суғурта товонининг миқдори
ҳақидаги низони ҳал қилишда шартноманинг тарафлар томонидан келишилган
шартларидан келиб чиқиши керак.” - деб, 13.3-бандида “Суғурта қилдирувчи ва
суғурталовчи ўртасида кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилишини
таъминловчи ва наф олувчи фойдасига тўлаб берилиши керак бўлган суғурта
товони миқдори юзасидан низо келиб чиқса, суғурталовчи томонидан тўланиши
лозим бўлган суғурта товони миқдори суғурта шартномаси шартларига мувофиқ
аниқланади.” - деб, 15.2–бандида эса, “Агар суғурталовчи суғурта товонини ёки
суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни
суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта
ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши
лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини
тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл
қўйилади.” – деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Даъво аризаси бўйича жавобгар суғурта шартномасига асосан суғурта
ҳимоясини тақдим этиб, ушбу суғурта шартномасида белгиланган тартибда
даъвогарга унинг биринчи навбатда талабига мувофиқ суғурта товонини тўлаб
бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, унда қарздорлик қисман
бартараф этилганлиги, суд кунига қарздорлик жами (пенядан ташқари) 5 922 401,69
сўмни ташкил этилиши маълум қилинган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 291 189,71 сўм суғурта
товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 5 922 401,69 сўм суғурта товони ва тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ фойдасига жавобгар
«ISHON H SUG`UR
KOMP NIY SI» АЖ ҳисобидан 5 922 401,69 сўм суғурта
товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ISHON H SUG`UR
KOMP NIY SI» АЖ ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акбаров