← Назад
Решение #2817498 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law |
Текст решения
11 463 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 28 январь
4-1001-2503/131689-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ордер ва ишончномага асосан) И.Каримжоновни
иштирокида, даъвогар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамиятидан жами 171 705 000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 105 870 000 сўм асосий қарз, 57 835 000 сўм пеня,
юридик ёрдам учун 8 000 000 сўм зарар ва тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти
билан «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 12 август
кунги GL-1/25-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 10.09.2025
йил кунги 419-сонли ҳисобварақ-фактура билан 115 670 000 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган
маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 105 870 000
сўмлик маҳсулотлар қиймати учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 105 870 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунининг 32-моддасига ва тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, етказиб берилган маҳсулотлар
учун тўловлар кечиктирилганлиги учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар
бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
57 835 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 57 835 000 сўм пеня
ундириш талабидан (105 870 000 сўмни 50 фоизи) = 52 935 000 сўм қисмини
асосли деб ҳисоблаб, қолган қисми асоссиз бўлганлиги сабабли рад этишни
лозим деб топди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздор жамиятни мулкий
аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 9 821 200 сўмгача
камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим
деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан юридик ёрдам учун
8 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти билан “L -F rt” адвокатлик
бюроси ўртасида 2025 йил 28 октябрь кунги юридик ёрдам кўрсатиш
юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти
томонидан “L -F rt” адвокатлик бюросига 2025 йил 23 декабрдаги 346сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилган.
Ў[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи /
03.10.02.00 Мажбуриятларнинг ижро қилиниши / 03.10.02.01 Неустойка;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи /
03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи.
Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
збекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
19.-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар
шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда
тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари,
ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган
ҳисоб-китоб,
товар,
иш,
хизмат
кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтиришлар берилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан юридик ёрдам
хизмати учун 8 000 000 сўм зарар ундириш талабидан даъвогар томонидан
аслида 1 000 000 сўм тўланганлиги яъни сарфлаганлиги сабабли ушбу даъво
талабини 1 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни ва қолган 7 000 000 сўм
қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шунга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 105 870 000 сўм асосий қарз, 9 821 200 сўм
пеня, тўланган 1 598 050 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни, даъвони рад этилган қисми бўйича тўланган 119 000 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни ва ортиқча тўланган 18
950 сўм давлат божини даъвогарнинг аризасига мувофиқ маълумотнома
асосида қайтаришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 105 870 000 сўм асосий
қарз, 9 821 200 сўм пеня, тўланган 1 598 050 сўм давлат божи, 41 200 сўм
почта харажатлари, жами 117 330 450 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
119 000 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча
тўланган 18 950 сўм давлат божи аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида
қайтарилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 28 январь
4-1001-2503/131689-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ордер ва ишончномага асосан) И.Каримжоновни
иштирокида, даъвогар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамиятидан жами 171 705 000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 105 870 000 сўм асосий
қарз, 9 821 200 сўм пеня, тўланган 1 598 050 сўм давлат божи, 41 200 сўм
почта харажатлари, жами 117 330 450 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ХХХ» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
119 000 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча
тўланган 18 950 сўм давлат божи аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида
қайтарилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Т.Маматожиев