Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2601/32 Дата решения 28.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a85a4d06-6ee6-4670-8a69-daa64979cf17 Claim ID PDF Hash 8c880c711791f86c... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения 2 102 символов
4-1501-2601/32-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳри 2026 йил 28 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Данғара тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан жами 709 776 557 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Данғара тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” фермер хўжалигининг манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 709 776 557 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажримига асосан иш 2026 йилнинг 28 январь куни соат 09:45да суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 6-бандида даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу асосда, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдиришни ва ундан давлат божи ундирмаслик лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 128, 195-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ томонидан тўланган 41200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилсин. Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов