Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1702-2501/2901 Дата решения 19.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение N dirsh h riv j bizn s Ответчик / Подсудимый
Source ID cdb8f223-efee-4948-b857-f82de735a364 Claim ID PDF Hash c7001c964210a595... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 107 code_article
тисодий Процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения 6 460 символов
4-1702-2501/2901-сонли иш АНДИЖОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Андижон шаҳри 2026 йил 19 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “N dirsh h riv j bizn s” МЧЖнинг жавобгар - “ rh m t t kstil” МЧЖ ҳисобидан 82 645 128 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишини, даъвогар вакили - Р.Тўхтасинов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили - А.Абдуллаев қатнашувида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “N dirsh h riv j bizn s” МЧЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ rh m t t kstil” МЧЖ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 82 645 128 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида– жавобгар томонидан Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2401/537-сонли ҳал қилув қарига кўра юзага келган банк фоизи қарздорликни тўламай келаётганлиги сабабли судга даъво ариза киритганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида, жавобгар ўз кўрсатмасида - даъвогарнинг даъво талаблари бўйича фикрига эътироз билдириб, жавобгар “ rh m t t kstil” МЧЖга нисбатан 2025 йил 19 декабрда тўловга қобилиятсизликка оид иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилганлиги сабабли, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги “Уруғчилик чигит етказиб бериш ҳақида” шартномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 412 740 241,80 сўм асосий қарзи юзага келганлиги аниқланган. Ушбу қарздорликни ундириш ҳақида Асака туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Даъвогар ушбу ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Марҳамат туман бўлимига мурожаат қилган. Мажбурий ижро бюроси Марҳамат туман бўлими давлат ижрочиларининг ижро иши қўзғатиш ҳақидаги қарорлари билан ижро ҳаракатлари ўтказилган бўлса-да, қарздорликни ундиришнинг имкони бўлмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгар томонидан тўланмай келинаётган қарздорликка нисбатан даъвогар томонидан 05.07.2024 йилдан 12.12.2025 йилгача (522 кун давомида) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси(14 фоиз)ни инобатга олган ҳолда 82 645 128 сўм банк фоизи ҳисоблаб, ушбу ҳисобланган банк фоизини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат этган. Суднинг 2025 йил 22 декабрдаги ажрими билан иқтисодий иши иш юритувига қабул қилинган. Аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 декабрдаги 4-1702-2502/2896-сонли иқтисодий иши юзасидан чиқарилган ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб таомили қўлланилган бўлиб, муваққат бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Усмонов Дилшодбек Иброхимович тайинланган ва муваққат бошқарувчиси томонидан кузатув ишлари амалга оширилаётганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 11-бандининг иккинчи, учунчи ва тўртинчи қисмларига кўра, агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Баён этилганларга кўра суд, “ rh m t t kstil” МЧЖга Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 декабрдаги 4-1702-2502/2896сонли иқтисодий иши юзасидан тўловга қобилиятсизликка(банкротлик) оид иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилганлиги боис иқтисодий иш, жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим деб ҳисоблаб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 826 452 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар - “N dirsh h riv j bizn s” МЧЖнинг жавобгар - “ rh m t t kstil” МЧЖ ҳисобидан 82 645 128 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар- “N dirsh h riv j bizn s” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 826 452 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Даъвогар- “N dirsh h riv j bizn s” МЧЖга нисбатан ўз талабларини қондириш мақсадида суд бошқарувчисига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келириши) мумкин. Раислик этувчи, судья Б.О.Сатвалдиев