Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1704-2501/2297 Дата решения 19.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Бузахро Муқаддас
Source ID 7939e11c-1729-4f60-af15-be8f8c3461d8 Claim ID PDF Hash efd417a46cf1f42b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 453 символов
4-1704-2501/2297-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 19 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Р.Г.Асқаров раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Қосимов, даъвогар вакили Ф.Охунов (2026 йил 19 январь кунги 06-99-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Пахтаобод туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “Бузахро Муқаддас” фермер хўжалиги ҳисобидан 60 872 382 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Пахтаобод туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Бузахро Муқаддас” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 60 872 382 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилоят Ғазначилик бошқармалари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Прокурор ва даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этишиб, жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ жавобгарнинг вакили суд мажлисига келмади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда ғазначилик бошқармаси вакиллари ишни иштирокисиз кўришни сўрашган ва шартномлар бўйича субсидия маблағлари ажратилмаганлигини маълум қилишган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этган прокурор ва даъвогар вакилларининг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома тузилган, 220833-сонли абонент рақами берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 60 872 382 сўм қарздорлик юзага келган. Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича тарафлар келишилган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган. Суд мажлиси якунига қадарли ҳам жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган, шу сабабли суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 217 447,64 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Бузахро Муқаддас” фермер хўжалиги ҳисобидан; Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 60 872 382 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1 217 447,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров